АсосийДунё

АҚШ Мадурони Россияга “сургун” қилиш вариантини кўриб чиқмоқда — ОАВ

АҚШ Венесуэла Президенти Николас Мадурони ҳокимиятдан кетишга мажбурлаб, Россияга ихтиёрий сургунга юбориш сценарийсини муҳокама қилмоқда.

'АҚШ Мадурони Россияга “сургун” қилиш вариантини кўриб чиқмоқда — ОАВ'ning rasmi

Politico ёзишича, Дональд Трамп маъмурияти Мадуро учун Россия, Туркия ёки Кубага бориши мумкин бўлган сургун вариантларини кўриб чиқмоқда. Оқ уйдаги манбалар Мадурога Россияга кетиш учун “яшил чироқ” берилиши эҳтимолини билдирган.

The Atlantic манбаларига кўра, Мадуро АҚШ ва Венесуэла вакиллари билан музокараларда амнистия, уни топганлар учун мукофотнинг бекор қилиниши ва хавфсиз сургун кафолатланса, истеъфога тайёрлигини айтган. Бунгача Трамп Мадуро билан музокара ўтказишга тайёрлигини билдирган, аммо учрашув вақти очиқланмаган.

Бу орада АҚШ Мудофаа вазири Пит Ҳегсет “Southern Spear” деб номланган ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. USS Gerald R. Ford авиаташувчи кемаси бошчилигидаги йирик зарба гуруҳи Қариб денгизига киргани айтилмоқда. Кема бортида 4 мингдан зиёд ҳарбий хизматчи ва жанговар учиш аппаратлари жойлашган.

Мадуро эса оммага мурожаат қилиб, Трампни можарони авж олдирмасликка чақирган. Reuters маълумотига кўра, ўтган ҳафта Оқ уйда Венесуэлага нисбатан эҳтимолий ҳарбий зарбалар муҳокама қилинган.

Маълумот учун, агар Мадуро Россияга борадиган бўлса, у Москвадан бошпана топган собиқ раҳбарлар — Виктор Янукович ва Башар Асад қаторига қўшилади.

АҚШ билан таранглик кучайишидан олдин эса Мадуро Путиннинг туғилган кунида Россия билан стратегик ҳамкорлик шартномасини имзолаганди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Мадина яқинида автобус ёниб кетди'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:55

    Мадина яқинида автобус ёниб кетди

    Ушбу мудҳиш ҳодиса ортидан камида 42 нафар зиёратчи ҳалок бўлган.

    'Бангладеш собиқ бош вазири ўлимга ҳукм қилинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:12

    Бангладеш собиқ бош вазири ўлимга ҳукм қилинди

    Шайх Ҳасина 2024-йилги талаба қўзғолонини қонли тарзда бостиришда айбдор деб топилди.

    'Ўзбекистон ва Туркманистон делегацияларининг кенгайтирилган таркибдаги музокаралари ўтказилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:05

    Ўзбекистон ва Туркманистон делегацияларининг кенгайтирилган таркибдаги музокаралари ўтказилди

    Икки давлат раҳбарлари савдо, энергетика ва транспорт соҳаларидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олди.

    'Мексикада “Z” авлод оммавий намойишларга чиқди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:31

    Мексикада “Z” авлод оммавий намойишларга чиқди

    Ёшлар зўравонлик ва гиёҳвандликка қарши кескин норозилик билдирди.

    'Хитой кемалари Япония сувларига кирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:26

    Хитой кемалари Япония сувларига кирди

    Сенкаку атрофидаги вазият яна кескинлашди.

    'Швейцария Трампни қимматбаҳо совғалар билан рози қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:16

    Швейцария Трампни қимматбаҳо совғалар билан рози қилди

    Божлар 39 фоиздан 15 фоизгача туширилди.