АҚШдаги ҳукумат йиғилишларидан бирида Ўзбекистон пахтаси муҳокама қилинди. Лекин қайғули жиҳати, Америка меҳнат вазири Ўзбекистондаги пахта саноатидаги шаффофликни таъминлашда 250 миллион доллар тежаб қолингани ҳақида маълумот берганида Илон Маск кулиб юборди.
«Баъзи нарсалар шунчалик қизиқки, ишонгинг келмайди. Ўзбек пахтачи фермерлари-я? Бу қандайдир ҳажвий скетчга ўхшайди” деган Илон Маск.
Маълумки Илон Маск АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан “Ҳукумат фаолияти самарадорлиги департаменти” раҳбари этиб тайинланган ва унга катта ваколатлар ҳамда кўплаб ёпиқ давлат маълумотларига киришга рухсат берилган. Айни пайтгача Илон Маск тавсияиси билан 121 минг федерал ходим ишдан бўшатилди, кўплаб молиявий ёрдам лойиҳалари тўхтатилди.
Илон Маскнинг ўзбек пахтаси борасидаги киноясида ҳам жон бор. Зеро Ўзбекистонда биринчи маъмурият даврида пахта саноати ўта ёпиқ, ношаффоф ва коррупцияланган тизим бўлган. Пахтадан тушадиган фойда ҳам давлат бюджетига эмас, бир ҳовуч коррупционерлар чўнтагига тушган. Мажбурий болалар меҳнати одатий ҳол бўлиб қолган. Натижада кўплаб халқаро брендлар ўзбек пахтасига бойкот эълон қилишди ва ўзбек пахтасининг бозори касод бўла бошлади.
Шавкат Мирзиёев давлат тепасига келгач, қатор демократик ва иқтисодий ислоҳотлар натижасида мажбурий меҳнатга чек қўйилди ва ўзбек пахтасига қўйилган бойкот бекор қилинди.
Абдуллоҳ Саййид