АсосийДунё

Дунё бўйича қашшоқлик чегарасида яшаётган болалар неча нафарга етгани очиқланди

Энг юқори кўрсаткичлар Африка ва Жанубий Осиёда қайд этилган.

'Дунё бўйича қашшоқлик чегарасида яшаётган болалар неча нафарга етгани очиқланди'ning rasmi

БМТнинг Болалар жамғармаси — UNICEF томонидан эълон қилинган йиллик ҳисоботга кўра, ҳозирда бутун дунё бўйича қарийб 417 миллион бола қашшоқлик чегарасида яшайди дейди Zamon.uz нашри.

Таҳлилларда қайд этилишича, 118 миллион бола уч ёки ундан ортиқ, 17 миллион бола эса тўрт ва ундан кўп турдаги муҳим эҳтиёжлардан маҳрум ҳолда ҳаёт кечирмоқда.

Ҳисоботда таъкидланишича, тоза ичимлик суви, профилактик тиббий хизматлар, сифатли таълим каби асосий эҳтиёжларнинг етишмаслиги миллионлаб болаларни чуқур қашшоқликка олиб келмоқда. Бу эса паст ва ўрта даромадли давлатларда ҳар бешинчи бола оғир шароитларда яшаётганини англатади.

UNICEF маълумотларига кўра, болалар ўртасидаги энг юқори даражадаги қашшоқлик Жанубий-Шарқий Африка ва Жанубий Осиё минтақаларида кузатилмоқда.

Шу билан бирга, ҳисоботда сўнгги ўн йилликда айрим ижобий ўзгаришлар ҳам қайд этилган: 2013 йилда болаларнинг 51 фоизи камида битта оғир маҳрумликка дуч келган бўлса, 2023 йилга келиб бу кўрсаткич 41 фоизгача камайган. UNICEF буни болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш борасидаги чора-тадбирларнинг натижаси сифатида баҳолайди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Марказий банк валюта курсларини эълон қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:42

    Марказий банк валюта курсларини эълон қилди

    Доллар қимматлашди, евро арзонлашди, олтин нархи ошди.

    'Исроил Ливан жанубидаги “Ҳизбуллоҳ” нишонларига яна зарбалар берди'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:22

    Исроил Ливан жанубидаги “Ҳизбуллоҳ” нишонларига яна зарбалар берди

    18 ноябрь куни Исроил армияси Ливан жанубида жойлашган “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатига тегишли ҳарбий объектларга ҳаводан зарбалар йўллади.

    'Россия АҚШдан ҳеч қандай расмий хабар олмаган'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:04

    Россия АҚШдан ҳеч қандай расмий хабар олмаган

    Мария Захаровага кўра, бу ҳақдаги хорижий ОАВ хабарлари ишончли манбага таянилмаган бўлиши мумкин.

    'Қозоғистонда вирус кескин ошди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:18

    Қозоғистонда вирус кескин ошди

    Бир қанча мактаблар масофавий таълимга ўтди.

    'Путин: “Ўртача умр давомийлигини 150 йилга етказиш мумкин”'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:41

    Путин: “Ўртача умр давомийлигини 150 йилга етказиш мумкин”

    Россия президенти сунъий интеллект ва замонавий технологиялар инсоний умрни жиддий узайтириш имконини бераётганини айтиб, 150 йил яшаш эҳтимолини ҳам тилга олди.

    'АҚШ Саудияни “НАТОдан ташқаридаги асосий иттифоқчи” деб эълон қилди'ning rasmi

    Дунё 19.11.2025 20:34

    АҚШ Саудияни “НАТОдан ташқаридаги асосий иттифоқчи” деб эълон қилди

    Трамп Саудия билан стратегик мудофаа шартномасини имзолаб, Қиролликка расман MNNA — “НАТОдан ташқаридаги асосий иттифоқчи” мақомини берди.