Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарованинг айтишича, Вашингтондан Украина бўйича қандайдир келишувлар тайёрланаётгани ҳақида расмий тарзда маълумот берилмаган. У хорижий ОАВда пайдо бўлаётган материаллар аслида пуллик буюртма мақолалар бўлиши эҳтимолини таъкидлаган.
“АҚШда бундай масалаларни муҳокама қилиш учун расмий каналлар бор. Шу каналлар орқали иш юритиш керак”, — деган Захарова.
Аввалроқ “Politico” нашри Оқ уй манбаларига таяниб, Украина бўйича келишув шу ҳафтанинг ўзида барча томонлар томонидан муҳокама қилиб олиниши мумкинлигини ёзган эди. “Axios” ҳам АҚШ ва Россия манбаларига таяниб, можарони бартараф этиш юзасидан янги режа ишлаб чиқилганини хабар қилган.
Манбаларга кўра, Вашингтон фронтдаги вазият ва коррупция можаролари сабаб босим остида турган Украина президенти Владимир Зеленскийнинг розилигига умид қилмоқда.






