АсосийДунё

Туркияда 1 май намойишларида 400 дан ортиқ одам ҳибсга олинди

Улар орасида ҳуқуқшунос ва адвокатлар ҳам бор.

'Туркияда 1 май намойишларида 400 дан ортиқ одам ҳибсга олинди'ning rasmi

Истанбулда 1 май - Халқаро меҳнат куни муносабати билан ўтказилган намойишлар чоғида полиция камида 400 кишини, жумладан 10 нафар адвокатни ҳибсга олди. 

Маъмурият Тақсим майдонида митингни ўтказишни тақиқлаганига қарамай, иштирокчилар Бешиктош ва Шисли туманларида тўпланиб, полиция тўсиқларини бузиб ўтишга ҳаракат қилишган. Шаҳар маъмурияти хавфсизлик чораларини кучайтирди ва шаҳар марказида транспорт ҳаракатини чеклади. Намойишга тайёргарлик кўрган 100 киши ҳибсга олинган. Улар орасида 10 нафар ҳуқуқшунос ва адвокатлар ҳам бор. Намойишчилар ижтимоий-иқтисодий ва диний талаблар, жумладан, энг кам иш ҳақини ошириш ва даромад солиғини бекор қилиш талабларини илгари суришган.

Намойишларни Туркиянинг етакчи касаба уюшмалари. Улар Тақсим майдонини меҳнаткашлар учун мақбул жой деб ҳисоблаб, айнан шу ерда йиғилиш ҳуқуқини талаб қилишди. Касаба уюшмалари раҳбарларидан бири, бош котиб Арзу Черкезоғлу: "Биз бу майдондан воз кечмаймиз", — деб таъкидлади.

Туркия Конституциявий суди 2023 йилда Таксим майдонида йиғилишни тақиқлаш инсон ҳуқуқларини бузиш эканини эълон қилган бўлса-да, ҳукумат бу қарорни инобатга олмади. Полициянинг куч ишлатиши ва оммавий ҳибслар инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ва халқаро жамоатчилик томонидан танқид қилинди.

Намойишлар шунингдек, Истанбул шаҳар ҳокими Экрем Имамоғлунинг март ойида ҳибсга олинишига қарши норозилик сифатида ҳам ўтказилди. Имамоғлу президент Режеп Таййип Эрдўғаннинг асосий сиёсий рақиби сифатида кўрилади .

1 май куни Туркиянинг бошқа шаҳарларида, жумладан, Анқарада ҳам тинч намойишлар бўлиб ўтди. Бироқ, Истанбулдаги воқеалар мамлакатдаги сиёсий ва ижтимоий кескинликни янада кучайтирди.

Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Исроилда йирик ўрмон ёнғинлари давом этмоқда'ning rasmi

    Дунё 01.05.2025 22:00

    Исроилда йирик ўрмон ёнғинлари давом этмоқда

    Ёнғинни ўчиришда армия жалб қилинган.

    'АҚШ Ҳиндистонни қўллаб-қувватлашини маълум қилди'ning rasmi

    Дунё 01.05.2025 19:25

    АҚШ Ҳиндистонни қўллаб-қувватлашини маълум қилди

    AҚШ Ҳиндистон билан бирдамлигини билдирди ва ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини яна бир бор тасдиқлади.

    'Германия шимолида портлаш рўй берди'ning rasmi

    Дунё 01.05.2025 18:53

    Германия шимолида портлаш рўй берди

    Воқеа тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.

    'Дунёдаги энг ёши катта инсон вафот этди'ning rasmi

    Дунё 01.05.2025 14:10

    Дунёдаги энг ёши катта инсон вафот этди

    Бразилиянинг Порто-Алегри шаҳридаги диний жамоага мансуб роҳиба 116 ёш 326 кунлигида вафот этди.

    'Зеленский Россия билан сулҳ тузишга рози фақат…'ning rasmi

    Дунё 01.05.2025 13:02

    Зеленский Россия билан сулҳ тузишга рози фақат…

    Агар Путин чиндан ҳам одам ўлдирилишини тўхтатмоқчи бўлса, унинг олдида таклиф қилинган йўл бор.

    'Илон Маск ўзбек пахта саноати шаффофлигига шубҳа билдирди'ning rasmi

    Дунё 01.05.2025 12:10

    Илон Маск ўзбек пахта саноати шаффофлигига шубҳа билдирди

    АҚШдаги ҳукумат йиғилишларидан бирида Ўзбекистон пахтаси муҳокама қилинди.