АсосийБу қизиқ

Атом соясида яшаган одамлар: инсоният қандай тирик қолди?

Салкам бир аср ўтди, аммо портлаган бомбаларнинг овози ҳануз қулоқларда.

'Атом соясида яшаган одамлар: инсоният қандай тирик қолди?'ning rasmi

Тарих – бу шунчаки саналар ва рақамлар тўплами эмас. У қалбларга ўйилган оғриқ, кўзлар ортига яширинган дард, ҳалок бўлганлар хотираси ва тирик қолганлар юрагидаги чидам. Иккинчи жаҳон уруши инсоният тарихидаги энг даҳшатли синов бўлди. Бу уруш ўзидан кейинги авлодларга огоҳлантирувчи сабоқ, инсоният ақлининг ҳам, ваҳшийлигининг ҳам чексизлигини исботлаб берган саҳифадир.

Урушми? Йўқ, бутун инсониятнинг жанггоҳга айланиши

Уруш дегани — икки давлат ўртасидаги низо эмас. Бу сафар унда 73 та давлатдан 62 таси иштирок этди. Ер юзидаги ҳар беш кишидан тўрттаси бу урушнинг бевосита ичида эди. Ернинг уч қитъаси, тўртта океани, 40 та давлат уруш гирдобида қолди. 110 миллион аскар – бу оддий рақам эмас, ҳар бири ўзининг оиласи, орзуси, болалигини ортда қолдирган инсон.

Ва 60 миллион ўлим. Кўз очиб юмгунча йўқолган ҳаётлар, тугамаган мактублар, очиқ қолган деразалар. Ҳар бир ўлим ортида бир ҳикоя, бир оила, бир келажак бор эди.

Бағрикенг юраклар Ватани – Ўзбекистон

Бу уруш биздан узоқда кечгандек туюлиши мумкин. Аммо 6.5 миллион аҳолига эга бўлган Ўзбекистон 1.5 миллион муҳожирни бағрига олди. Улар орасида болалар, оналар, санъаткорлар, олимлар, бегуноҳ одамлар бор эди. Ўзбек халқининг меҳри, бир бурда нонни бўлишишга тайёрлиги ҳозиргача Европага сабоқ бўлиб турибди. Ҳозир 500 миллион аҳолига эга Европа Иттифоқи бир неча юз минг қочоққа қандай муомала қилаётганини кўриб, ўша даврда нонини бўлишган юртдошларимиздан уялмай илож йўқ.

Икки марта ўлимга дуч келган Ямагути

Хиросима ва Нагасаки — урушни эмас, инсониятни ларзага солган номлар. Бу шаҳарлар атом бомбасининг кучини эмас, даҳшатини кўрсатди. Аммо тарихда битта инсон бор: Тсутому Ямагути. У икки марта, икки шаҳарда атом портлаши ичида қолди. Бироқ тирик қолди. Ҳар икки марта яшаб кетди. Қолган умрини инсониятни ядро қуролидан огоҳлантиришга бағишлади.

“Йўлбарс” – инсонийликнинг қувватига айланган ит

Йўлбарс – бу оддий ит эмас эди. У 7468 та мина ва 150 та снарядни зарарсизлантириб, минглаб аскарни ўлимдан сақлаган. Оғир яраланганида, юришга қурби етмаганида, Сталиннинг ўзи шинелини бериб, уни парадда аскарлар билан олиб ўтишни буюради. Бу тарих эмас, бу одамийлик, бу ҳурмат, бу инсонийликни қадрлашнинг тимсоли.

Темир йўлда юрадиган танклар ва… муздан кемалар

Уруш ақл бовар қилмас технологияларни ҳам келтирди. Бронедрезин – темирйўлда ҳаракатланувчи қуролли машиналар. Етарли металл бўлмагач, ҳаттоки кемаларни муздан ясаш фикри ҳам илгари сурилди. Ҳатто бир дона ясалди ҳам. Аммо табиатга қарши чиқиш имконсиз эди. У музлаб, шилиб, ёрилиб кетди. Аммо бу тажриба шуни кўрсатдики, одам ақлининг чегараси йўқ – фойдали бўлиши шарт эмас.

Пиафнинг ашулалари ортидаги қочиш режаси

Француз хонандаси Эдит Пиаф Гитлер Германиясининг асирлар лагерида куйлаган. Аммо унинг ашуласи – озодликнинг бошланиши эди. У лагерлардаги франтсуз асирлар билан суратга тушган, кейин бу суратлар орқали сохта ҳужжатлар тайёрлаб, уларни лагердан қочиришга ёрдамлашган. Пиаф саҳнада эмас, аслида тарих саҳнасида аёллик ва жасорат намунаси бўлиб қолган.

Сўзсиз буйруқ – 30 йиллик партизанлик

Онода Хиро – япон лейтенанти. Уруш тугаган, лекин у ўз буйруқчисини эшитмагунча қуролни ташламаган. 1974 йилгача чангалзор ичида яшириниб, душманни кутган. Ватанини тарк этмаган. Токи командири овоз кучайтиргич орқали унга буйруқ бергунча. Ва у шунда қуролни топширди. Сўрашди: “Бефойда ўтган умр учун ачинмайсизми?” У эса:

“Ачинмайман. Мен ватаним олдида хизмат қилдим. Ҳар ким ўз вазифасини сўнгига етказмоғи лозим.”

Иккинчи жаҳон уруши – бу инсоният учун дарсдир. Унга “уруш” деб ном беришнинг ўзи етарли эмас. Бу – тарихда қолган фожеа, қаҳрамонлик, садоқат ва инсонийлик ҳақидаги энг улкан роман. Ва бу романни унутмаслигимиз керак. Чунки бугун тинчликда яшаётган ҳар бир нафас – ўша жангларда жон берганларнинг меросидир.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?'ning rasmi

    Бу қизиқ 08.05.2025 23:58

    Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

    Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

    '8 май куни қандай об-ҳаво бўлиши эълон қилинди'ning rasmi

    Бу қизиқ 08.05.2025 00:24

    8 май куни қандай об-ҳаво бўлиши эълон қилинди

    Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 21-23 даража, кундузи 33-35 даража бўлади.

    'Бугун ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутмоқда?'ning rasmi

    Бу қизиқ 07.05.2025 07:11

    Бугун ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутмоқда?

    Республикада ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 19-21 даража, кундузи 36-38 даража бўлади.

    'Бугун қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди'ning rasmi

    Бу қизиқ 06.05.2025 07:11

    Бугун қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди

    Республиканинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилари. Ёғингарчилик кутилмайди.

    'Бугун инсонлар яхши ухлай олмаслигига нима сабаб бўлмоқда?'ning rasmi

    Бу қизиқ 05.05.2025 10:20

    Бугун инсонлар яхши ухлай олмаслигига нима сабаб бўлмоқда?

    Замоннинг яширин касаллиги ҳисобланган ухлай олмаслик дардига қандай ечим топиш мумкинлигига жавоб берилди.

    'Янги ҳафтанинг дастлабки кунида қандай об-ҳаво кузатилади?'ning rasmi

    Бу қизиқ 05.05.2025 00:07

    Янги ҳафтанинг дастлабки кунида қандай об-ҳаво кузатилади?

    Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-19 даража, кундузи 33-35 даража бўлади.