АсосийБу қизиқ

“Коинот гўзали – 2025” танловида Мексика вакили Фотима Бош ғолиб бўлди

Унга ғолиблик тожини 2024 йилги мисс — даниялик Виктория Тейлвиг топширди.

'“Коинот гўзали – 2025” танловида Мексика вакили Фотима Бош ғолиб бўлди'ning rasmi

21 ноябрь куни Бангкокдаги IMPACT кўргазма ва конгресс марказида “Коинот гўзали – 2025” халқаро танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди. Биринчи вице-мисс Таиланд вакиласи бўлди, кейинги ўринлар Венесуэла, Филиппин ва Кот-д’Ивуар иштирокчиларига насиб этди.

Фотима Бош ғолибликдан сўнг қилган нутқида аёллар ва қизларга ўз овозининг қудратига ишонишда илҳом бермоқчи эканини айтди. У шахсий ҳаёти ҳақида ҳам гапириб, “менинг ёнимда йигит йўқ, севги кутиши мумкин”, дея кулиб жавоб берди.

25 ёшли Фотима Иберо-америка университетида мода ва либослар дизайни бўйича таҳсил олган.

Танлов арафасида катта можаро ҳам қайд этилган: ташкилотчилардан бири Нават Ицарагрисил Фотимани ҳомийлик фотосессиясида қатнашмагани учун танқид қилиб, вазият кескинлашган. Кейинчалик у танлов жараёнидан четлатилган. Miss Universe президенти Раул Роча Канту бундай муносабатни қоралади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Темур Кападзе Индонезияга борди'ning rasmi

    Бу қизиқ Бугун 14:57

    Темур Кападзе Индонезияга борди

    Мураббий ҳозирда музокаралар учун Жакартада бўлиб турибди.

    'Камбағал оилалар ёшларига армия ва “права” учун тўлов давлат ҳисобидан қопланади'ning rasmi

    Бу қизиқ Бугун 11:06

    Камбағал оилалар ёшларига армия ва “права” учун тўлов давлат ҳисобидан қопланади

    1 февралдан Камбағал оилалар реестрига киритилган ёшлар сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни бепул ўтайди.

    'Бугун ҳарорат 21 даражагача илийди'ning rasmi

    Бу қизиқ Бугун 07:56

    Бугун ҳарорат 21 даражагача илийди

    “Ўзгидромет” бугун, 21 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

    'Марказий банк валюта курсларини эълон қилди'ning rasmi

    Бу қизиқ 20.11.2025 16:42

    Марказий банк валюта курсларини эълон қилди

    Доллар қимматлашди, евро арзонлашди, олтин нархи ошди.

    'Бугун қандай об-ҳаво бўлиши айтилди'ning rasmi

    Бу қизиқ 20.11.2025 07:48

    Бугун қандай об-ҳаво бўлиши айтилди

    “Ўзгидромет” бугун 20 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилинди.

    'Galaxy телефонларида “жосуслик иловаси” топилди'ning rasmi

    Бу қизиқ 19.11.2025 20:23

    Galaxy телефонларида “жосуслик иловаси” топилди

    Samsung‘нинг айрим арзон моделларида олдиндан ўрнатилган AppCloud иловани махфийликка жиддий таҳдид сифатида баҳоланмоқда.