АсосийСиёсат

Президент Словения Бош вазири билан учрашув ўтказди

Томонлар технологик ва саноат ҳамкорлигини кенгайтиришни муҳокама қилади.

'Президент Словения Бош вазири  билан учрашув ўтказди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Словения Республикасига расмий ташриф доирасида ушбу мамлакат Бош вазири Роберт Голоб билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон билан Словения ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик ва амалий шерикликни, энг аввало, савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларда кенгайтириш масалалари диққат марказида бўлди.

Бугун бўлиб ўтган олий даражадаги музокараларнинг самарали натижалари юксак баҳоланди.

Савдо, инвестиция ва кооперация соҳаларида биргаликдаги ишларни фаоллаштириш муҳим экани таъкидланди. Ташриф доирасида ўтказиладиган бизнес форуми янги алоқаларни ўрнатиш ва қўшма лойиҳаларни илгари суриш учун самарали майдон бўлиши таъкидланди.

Талаб юқори бўлган маҳсулотларни ўзаро етказиб беришни кўпайтириш орқали товар айирбошлаш ҳажмини 500 миллион еврога етказиш чоралари кўриб чиқилди. "GSP+" преференциялар тизими ва бугун имзоланган стандартлаштириш тўғрисидаги битим ҳам савдонинг ўсишига туртки беради.

Технологик модернизацияга урғу берган ҳолда Саноат кооперациясини ривожлантириш режаси тайёрланади. Шу маънода, Словения етакчи компанияларининг Ўзбекистонда электротехника, ускунасозлик, фармацевтика, "яшил" энергетика, "ақлли" қишлоқ хўжалиги соҳаларида лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги интилишлари қўллаб-қувватланди.

Бундай ишлаб чиқаришларни мамлакатимизда "Inpark" бошқарувида Европа компаниялари учун ташкил этилаётган махсус саноат паркида жойлаштириш таклиф этилди.

Меҳнат миграцияси соҳасида тизимли ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида доимий фаолият юритувчи экспертлар гуруҳини тузиш ва зарур норматив-ҳуқуқий базани тайёрлашга келишиб олинди.

Шунингдек, икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш ва ўзбек маҳсулотларининг Европа Иттифоқи бозорига чиқиши учун Копер порти инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини биргаликда ўрганишга келишиб олинди.

Маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтириш масалалари музокараларнинг алоҳида мавзуси бўлди. Экологик туризмни, шу жумладан тоғли ва қишлоқ ҳудудларида ривожлантириш бўйича Словения тажрибасига алоҳида қизиқиш билдирилди.

Қўшма таълим дастурларини ривожлантириш, шу жумладан Тошкент шаҳрида Ёшлар инновациялар форумини ташкил этиш муҳимлиги қайд этилди. Шунингдек, келгуси йилда ўзаро маданият кунлари ва Любляна шаҳрида Ўзбек киноси ҳафталиги ўтказилади.

Ҳамкорликнинг белгиланган йўналишларини илгари суриш мақсадида жорий йил июль ойида Любляна шаҳрида Ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилишини ўтказишга келишиб олинди.

Бундан ташқари, эришилган келишувлар ва имзоланган битимларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш мақсадида икки мамлакат ҳукуматлари томонидан кенг қамровли "йўл харитаси" қабул қилинади.

Учрашув якунида давлатимиз раҳбари Словения Бош вазири Роберт Голобни ўзи учун қулай вақтда Ўзбекистонга ташриф билан келишга таклиф этди.

  

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон Президенти ва Словения Бош вазири Қўшма баёнот имзоладилар'ning rasmi

    Сиёсат 22.05.2025 20:22

    Ўзбекистон Президенти ва Словения Бош вазири Қўшма баёнот имзоладилар

    Улар ҳузурида икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтди.

    'Шавкат Мирзиёев ва Наташа Пирц Мусарнинг тор доирадаги ва расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди'ning rasmi

    Сиёсат 22.05.2025 17:35

    Шавкат Мирзиёев ва Наташа Пирц Мусарнинг тор доирадаги ва расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди

    Ўзбекистон ва Словения ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

    'Словенияда Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди'ning rasmi

    Сиёсат 22.05.2025 15:39

    Словенияда Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди

    Ҳарбий оркестр Ўзбекистон ва Словения давлат мадҳияларини ижро этди.

    'Ўзбекистон етакчиси Люблянага нега кетди?'ning rasmi

    Сиёсат 22.05.2025 09:18

    Ўзбекистон етакчиси Люблянага нега кетди?

    Ташриф давомида Президент Шавкат Мирзиёев Словения раҳбари билан музокара ўтказади.

    'Ўзбекистон президенти: “Инновацион лойиҳаларни рағбатлантириш учун қўшма венчур компаниясини ташкил этиш зарур, деб ҳисоблаймиз”'ning rasmi

    Сиёсат 21.05.2025 16:36

    'Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этди'ning rasmi

    Сиёсат 21.05.2025 15:51