АсосийДунё

Хитой Россиянинг 20 та ҳарбий заводига маҳсулот етказмоқда

Ғарб санкцияларига қарамай, Россия ва Хитой ўртасидаги ҳарбий-техник ҳамкорлик давом этмоқда.

'Хитой Россиянинг 20 та ҳарбий заводига маҳсулот етказмоқда'ning rasmi

Украина ташқи разведка хизмати раҳбари Олеҳ Ивашченконинг маълум қилишича, Хитой камида 20 та Россия ҳарбий саноат корхонасига турли маҳсулотлар — ўқ-дори, махсус кимёвий моддалар, саноат ускуналари ва бошқа қисмлар етказиб бермоқда. Бу ҳақда Кйив Инсидер хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, бу ёрдамлар Россиянинг Украинага қарши урушни давом эттириш имкониятини сақлаб қолишига хизмат қилмоқда.

Айниқса, авиация соҳасида ҳамкорлик кучайгани айтилмоқда — Хитойдан эҳтиёт қисмлар, муҳим ҳужжатлар ва ускуналар етказиб берилмоқда.

Ивашченко, шунингдек, Россиядаги дронлар учун зарур электрон компонентларнинг 80 фоизи Хитойдан олиб кирилаётганини таъкидлади.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги эса бу айбловларни рад этди. Расмий Пекин ўз позициясини “изчил ва аниқ” деб атамоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ғарб санкцияларига қарамай, Россия ва Хитой ўртасидаги ҳарбий-техник ҳамкорлик давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар