АсосийДунё

Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди

Ҳозирда собиқ давлат раҳбари экскурсиялар ўтказиб, ташриф буюрувчиларнинг саволларига жавоб бермоқда.

'Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди'ning rasmi

Исландия собиқ президенти Гудни Йоханнессон Тингведлир миллий боғига гид бўлиб ишга жойлашди. Бу ҳақда Iceland Mirror хабар берди.

Исландия тарихидаги энг ёш давлат раҳбари бўлган Гудни Йоханнессоннинг президентлик муддати 2024 йилда якунланган эди. Ўша йилнинг ёзида у Тингведлирга ташриф буюриб, боғда рейнжер сифатида ишлаш таклифини олган.

Йоханнессон 2025 йил ёзги мавсумда гид бўлиб ишлашга рози бўлган. Иш бошлашдан олдин у биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича курсни тамомлаган. Ҳозирда 56 ёшни қаршилаган собиқ президент экскурсиялар ўтказиб, ташриф буюрувчиларнинг саволларига жавоб бермоқда.

"Ташриф буюрувчиларнинг аксарияти кимлигимни билишмайди ва бу шунчаки ажойиб", — дейди Гудни Йоханнессон.

Собиқ давлат раҳбарининг таъкидлашича, миллий боғда ишлаш — бу давлат хизматининг давомидир, чунки Тингведлир мамлакат учун муҳим аҳамиятга эга. Йоханнессон президентлик лавозимидан кетганидан бери, шунингдек, маҳаллий университетда тарихдан дарс ҳам бермоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тўқаев Лукашенко ва Путинга миннатдорлик билдирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:51

    Тўқаев Лукашенко ва Путинга миннатдорлик билдирди

    Қозоғистон Президенти Польшада ҳибсда бўлган дипломат Ануар Бакибай озод этилгани ортидан Александр Лукашенко ва Владимир Путинга миннатдорчилик изҳор қилди.

    'АҚШ Яқин Шарққа қурол сотишни тезлаштирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:23

    АҚШ Яқин Шарққа қурол сотишни тезлаштирди

    АҚШ Яқин Шарқдаги иттифоқчиларига 8,6 миллиард долларлик қурол-яроғ сотилишини  Конгресссиз маъқуллади.

    'Яман қирғоқларида нефть танкери ўғирлаб кетилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 05:08

    Яман қирғоқларида нефть танкери ўғирлаб кетилди

    Сомали қароқчилари Яман соҳилида нефть танкерини қўлга киритди.

    'Трамп Эрон тинчлик таклифи “мақбул эмас” эканлигига шубҳа билдирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:27

    Трамп Эрон тинчлик таклифи “мақбул эмас” эканлигига шубҳа билдирди

    Трамп 14 бандли тинчлик таклифига шубҳа билдириб, Эрон нотўғри ҳаракат қилса, ҳарбий зарбалар қайта бошланиши мумкинлигини огоҳлантирди.

    'БАА ҳаво ҳудуди тўлиқ очилди'ning rasmi

    Дунё 02.05.2026 17:13

    БАА ҳаво ҳудуди тўлиқ очилди

    Дубай авиациясида одатий режим тикланди.

    'Эрон яҳудийлари вакили раҳбариятни қўллаб-қувватлади'ning rasmi

    Дунё 02.05.2026 16:58

    Эрон яҳудийлари вакили раҳбариятни қўллаб-қувватлади

    Эрон яҳудийлари жамиятнинг ажралмас қисми экани таъкидланиб, Мужтабо Хоманаийга нисбатан ижобий муносабат билдирилди.