"Менинг фикримча, ҳаммаси тугади. Мен улар билан музокара қилишни хоҳламайман. Улар аблаҳ ва касал одамлар. Уларга худди шундай касал одамлар раҳбарлик қилмоқда. Менимча, улар билан вақт ўтказиш беҳуда", деди Трамп Анқара шаҳрида журналистлар билан мулоқот чоғида.
Бу баёнот Эрон томонидан АҚШнинг Форс кўрфазидаги ҳарбий базаларига зарбалар берилгани ортидан янгради.
Трампнинг мазкур изоҳи Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги кескинлик янада кучайган бир пайтга тўғри келди. Ҳозирча Эрон расмийлари АҚШ Президентининг мазкур баёноти юзасидан муносабат билдирмаган.






