АсосийСПОРТ

Далич Хорватия терма жамоаси бош мураббийлиги билан хайрлашди

Федерация баёнотида таъкидланишича, Далич қарийб тўққиз йил давом этган фаолиятини якунлашга қарор қилган.

'Далич Хорватия терма жамоаси бош мураббийлиги билан хайрлашди'ning rasmi

Хорватия миллий терма жамоаси бош мураббийи Златко Далич ўз лавозимини тарк этди. Бу ҳақда Хорватия футбол федерацияси расмий сайтида маълум қилинди.

Федерация баёнотида таъкидланишича, Далич қарийб тўққиз йил давом этган фаолиятини якунлашга қарор қилган.

"Қарийб тўққиз йиллик фаолиятдан сўнг бош мураббий Златко Далич Хорватия миллий терма жамоасидаги ниҳоятда муваффақиятли фаолиятини якунлашга қарор қилди. Сизга ғалабалар, ютуқлар, йирик мусобақаларга йўлланмалар, медаллар, жамоадаги бирлик муҳити, ўзаро ҳурмат ҳамда Хорватия шарафини майдонда ва майдон ташқарисида муносиб ҳимоя қилиш йўлидаги беқиёс фидойилигингиз учун миннатдорлик билдирамиз", дейилади федерация баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 2 июль куни Хорватия терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати 1/16 финал босқичида Португалияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашган эди.

Златко Далич Хорватия миллий жамоаси тарихидаги энг муваффақиятли ва энг узоқ муддат ишлаган бош мураббий сифатида фаолиятини якунламоқда.

Унинг қўл остида Хорватия 2018 йилги Жаҳон чемпионатида кумуш, 2022 йилги мундиалда эса бронза медалларини қўлга киритди. Шунингдек, жамоа 2023 йилги UEFA Миллатлар лигасида кумуш медал соҳиби бўлди.

Далич бошчилигида Хорватия миллий терма жамоаси 2021 ва 2024 йилги Европа чемпионатлари, шунингдек, 2026 йилги Жаҳон чемпионати финал босқичида иштирок этишга ҳам муваффақ бўлди.

    Бошқа янгиликлар

    Далич Хорватия терма жамоаси бош мураббийлиги билан хайрлашди - Darakchi.uz