2024 йилда глобал ҳарорат 1.55°C га етди — бу Париж келишувида белгиланган чегарадан юқори. Вазият шундай давом этса, аҳоли саломатлиги ва турмуш даражаси ҳамда мамлакатлар иқтисодиёти жиддий хавф остида қолиши мумкин.
The Lancet журналининг “Инсон саломатлиги ва иқлим ўзгариши бўйича 2024 йил” ҳисоботига кўра, глобал иқлим ўзгариши туфайли:
- Ҳар йили 3.33 млн киши ҳаво ифлосланиши оқибатида барвақт вафот этмоқда;
- 65 ёшдан ошганлар орасида ўлим даражаси 167% га ошган;
- Даромадлар 835 млрд долларга қисқарган.
Ўз вақтида иқлим ўзгаришига мослашишнинг аниқ чоралари кўрилмаса, мамлакатимиз учун ҳам прогноз қилинаётган айрим рақамлар хавотирли. Жумладан:
2030 йилга келиб Ўзбекистон иқлим ўзгаришидан азият чекаётган ўнта давлат қаторига кириши;
2050 йилга келиб мамлакат иқтисодиёти 10 фоизга қисқариши;
Суғоришга эҳтиёж 25% га ортиб, сув захиралари эса 40% га камайиши мумкин.
Бу рақамлар ушбу йўналишдаги ислоҳотлар ва иқлим ўзгаришлари таъсирини юмшатиш чораларини кечиктириб бўлмаслигини кўрсатади! “Тараққиёт стратегияси” маркази экспертлари мазкур долзарб мавзуни таҳлил қилиб, ўз таклиф ва тавсияларини илгари сурмоқда.