АсосийДунё

Эронда беш киши қатл этилди

Улар Исроил фойдасига жосуслик қилишда айбланган.

'Эронда беш киши қатл этилди'ning rasmi

Эрон Исроил фойдасига жосуслик қилишда айбланган беш кишини осиб ўлдирди. Расмий Теҳроннинг даъво қилишича, агентлар зарбалар учун координаталарни душманга узатган ва дронлар учун ускуналар импорт қилган. Бу ҳақда BBC хабар беради.

Охирги икки ҳафта ичида Эрон расмийлари 700 дан ортиқ одамни Исроил разведкаси билан алоқадорликда гумон қилиб ҳибсга олди. Эрон давлат матбуотига кўра, беш нафари аллақачон қатл этилган — улардан учтаси 25 июн куни эрталаб осилган.

Булар Теҳрон “сионистик режим агентлари” деб атайдиган Эрон ва Афғонистон фуқароларидир. Қатллар оммавийдир ва ҳукмлар тезда - "уруш режимида" чиқарилади.

Эроннинг Fars News агентлиги маълумотларига кўра, Исроил ҳужуми бошланганидан бери (13 июн) Эрон разведка хизматлари жосуслик фаолиятининг кучайганини қайд этган.

Расмийларнинг таъкидлашича, Моссад тармоғи Исроил армиясига зарбаларни тўғридан-тўғри бериш, нишонлар координаталарини узатиш, дрон компонентлари ва портловчи моддаларни ноқонуний олиб ўтишда ёрдам берган.

Терговчиларга кўра, қатл этилганлар айнан шундай операцияларда иштирок этган.

Мизан адлия агентлиги қатл этилганлардан баъзиларининг исмларини эълон қилди: Идрис Али, Азад Шожаи ва Расул Аҳмад Расул. Улар Урмияда, Туркия билан чегарага яқин жойда осиб ўлдирилган. Яна икки киши, Муҳаммад-Амин Маҳдави Шоистеҳ ва Мажид Мосайбий аввалроқ, 22 ва 23 июнь кунлари қатл этилган эди.

Уларнинг барчаси Эроннинг юқори мартабали амалдорларига суиқасд қилишда қўлланилган асбоб-ускуналарни ўтказган ёки олиб ўтгани айтилади.

Financial Times газетасининг ёзишича, жосусликда гумон қилинганларга қарши кураш учун нафақат разведка хизматлари, балки Басиж каби кўнгилли гуруҳлар ҳам сафарбар қилинган. Уларнинг жангчилари вақтинчалик назорат-ўтказиш пунктларини ўрнатади, транспорт воситаларини текширади, қурол-яроғ, дрон ва контрабанда компонентларини қидиради. Ван ҳайдовчилари, ишсизлар ва шаҳар атрофи аҳолиси кўпинча далилсиз ҳибсга олинмоқда.

Ҳуқуқ фаолларининг огоҳлантиришича, ҳибсга олинган 700 кишининг кўпчилиги суд жараёнлари шаффоф эмаслиги учун ҳалок бўлиш хавфи бор.

Суд ҳокимияти раҳбари Ғулом Ҳусайн Моҳсени-Эжей судьяларни суд жараёнларини чўзмасликка чақирди:

"Бу уруш вақти. Биз бир иш учун икки ёки уч ой вақт сарфлай олмаймиз", деди у.

Таҳлилчилар бундай ҳолатлар 1970-йиллар охирида, оммавий қатл ва тозалашлар ҳокимиятни сақлаб қолиш воситасига айланган постинқилоб жараёнини эслатишини айтмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'YouTube'да 16 ёшгача бўлган ўсмирлар учун янги чекловлар жорий этилмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 20:52

    YouTube'да 16 ёшгача бўлган ўсмирлар учун янги чекловлар жорий этилмоқда

    13–15 ёшли ўсмирлар стрим қилишни фақат катта ёшли шахс ҳамроҳлигида амалга оширишлари мумкин.

    'Қозоғистон юзни беркитувчи ҳижоб кийишни тақиқламоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:38

    Қозоғистон юзни беркитувчи ҳижоб кийишни тақиқламоқда

    Сенат томонидан маъқулланган ҳужжат имзолаш учун давлат раҳбарига юборилди.

    'Тожикистонда “Очиқ осмон” сиёсатини амалга ошириш тўғрисидаги ҳукумат қарори кучга кирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:01

    Тожикистонда “Очиқ осмон” сиёсатини амалга ошириш тўғрисидаги ҳукумат қарори кучга кирди

    Хорижий авиаташувчилар Тожикистон компаниялари рейслари сонига тенг миқдордаги рейсларни амалга оширишлари мумкин эди. Энди бу қоида бекор қилинди.

    'Трамп даврида Россия НАТОга ҳужум қилмайди – The Washington Post'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:50

    Трамп даврида Россия НАТОга ҳужум қилмайди – The Washington Post

    Трамп Гаагада бўлиб ўтган НАТО саммитининг асосий сессиясида бу бўйича ваъда берди.

    'Трамп Нетаньяхуга қарши суд ишини тўхтатишга чақирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:19

    Трамп Нетаньяхуга қарши суд ишини тўхтатишга чақирди

    Қолаверса, Трамп Нетаньяхуни ўзининг энг яқин ва уйғун ишлаган сиёсий ҳамкорларидан бири деб атаган.

    'Россия суди Курск вилоятида асир олинган 184 нафар украиналикка ҳукм чиқарди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:47

    Россия суди Курск вилоятида асир олинган 184 нафар украиналикка ҳукм чиқарди

    Мазкур ишлар Россия судларидаги бошқа терроризм ишларидан тубдан фарқ қилади.