АсосийДунё

Исроил Ғазога навбатдаги ҳужумини амалга оширди

Тинч аҳоли ва кўчирилган фуқаролар тўпланган жойларга қаратилган ҳужумлар оқибатида 39 фаластинлик ҳалок бўлди.

'Исроил Ғазога навбатдаги ҳужумини амалга оширди'ning rasmi

“Anadolu” агентлиги хабарига кўра, Исроил армияси Ғазо секторининг жанубий ва марказий ҳудудларига бир нечта ҳаво ҳужумлари уюштирган. Хусусан, Хон-Юнус шаҳрининг Ал-Меваси туманида бир уйнинг нишонга олиниши оқибатида 2 киши ҳалок бўлган. Шунингдек, шаҳарда кўчирилганларга тегишли 3 чодир бомбардимон қилиниб, 12 киши ҳаётдан кўз юмди.

Марказий Ғазодаги ҳужумларда эса 5 дан ортиқ одам турли жойларда ҳалок бўлган, жумладан, Салоҳоддин проспектида ёрдам пунктига кетаётган фуқароларга ўқ узилиши оқибатида 10 киши нобуд бўлди, 50 дан ортиқ киши жароҳат олди.

Дейр ал-Балаҳ ва Рафаҳ шаҳарлари ҳам нишонга олинган. Рафаҳда гуманитар ёрдам кутиб турган одамларга бомба ташланган, 5 киши ҳалок бўлган.

Таҳлилчилар бу ҳужумларни тинч аҳоли орасида талафот келтирувчи энг йирик зарбалардан бири сифатида баҳоламоқда. Исроил томони ҳозирча ушбу ҳодисалар юзасидан изоҳ бергани йўқ.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Швейцария музейидан олтин тангалар ўғирланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:08

    Швейцария музейидан олтин тангалар ўғирланди

    Кеча Лозаннадаги қадимий Римга бағишланган музейда ўғирлик содир этилди. Олтинларнинг қиймати ҳозирча ошкор қилинмади. Фақат полиция тангалар "археологик қийматга эга"лигини айтди.

    'Бразилиянинг собиқ президенти ҳибсга олинди'ning rasmi

    Дунё 22.11.2025 21:05

    Бразилиянинг собиқ президенти ҳибсга олинди

    Собиқ президент бунгача уй қамоғида сақланаётган эди.

    'Нигериядаги католик мактабидан 300 нафар бола ўғирлаб кетилди'ning rasmi

    Дунё 22.11.2025 17:41

    Нигериядаги католик мактабидан 300 нафар бола ўғирлаб кетилди

    Қуролланган шахслар мактабга бостириб кириб, 303 нафар бола ва 12 нафар мактаб ходимини ўғирлаб кетишган. Бу бир ҳафтанинг ичида иккинчи марта содир бўлмоқда. Нигерияда бир ҳафтада икки марта болалар оммавий ўғирланди.

    ''ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 19:35

    'Исроиллик олимлар қаришни секинлаштирувчи иммун ҳужайрасини топди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 17:09

    Исроиллик олимлар қаришни секинлаштирувчи иммун ҳужайрасини топди

    Тадқиқотчилар организмда қариган ҳужайраларни аниқлаб, йўқ қилишга ёрдам берадиган CD4-Eomes Ҳужайрасини кашф қилди.

    'Зеленский АҚШ билан янги тинчлик режаси устида ишлашга рози бўлди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 14:31

    Зеленский АҚШ билан янги тинчлик режаси устида ишлашга рози бўлди

    Украина президенти В. Зеленский АҚШ армияси вакили билан учрашувда урушни якунлаш бўйича режани тезроқ имзолашга келишиб олди.