АсосийДунё

Россия Киевга  яна зарба берди

Ушбу ҳужум ортидан ҳалок бўлганлар бор.

'Россия Киевга  яна зарба берди'ning rasmi

Россия Қуролли кучлари Украина пойтахти Киевга дронлар ва ракеталар ёрдамида зарба берди. Ҳужум оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда бугун, 10 июль куни шаҳар ҳарбий маъмурияти раҳбари Тимур Ткаченко ёзмоқда.

 

Қайд этилишича, 16 киши жароҳат олган, улардан 10 нафари шифохонага ётқизилган. Ткаченконинг сўзларига кўра, Киевнинг Шевченко туманида дрон турар-жой биноси томига қулаган. Кличко эса бинога парчаларнинг қулаганини, юқори қаватда ёнғин чиққанини билдирган.

 

Тимур Ткаченконинг билдиришича, ҳужум оқибатида Киевда турар-жой бинолари, омборхоналар, офис ва нотурар объектлар ҳамда ёнилғи қуйиш шохобчаларида ёнғинлар юзага келган. Шунингдек, бир қатор автомобиллар шикастланган.

 

Кличконинг айтишича, Киевнинг Подол туманида Россия ҳужуми оқибатида 1-сонли Бирламчи тиббий ёрдам марказининг амбулатор бўлими деярли тўлиқ вайрон қилинган. Украина ОАВ хабарига кўра, Киевда кетма-кет портлашлардан кейин шаҳарни тутун қоплаган.

 

Маълумот учун, Россия қўшинлари Киев вилоятини ҳам дрон ва ракеталар билан нишонга олган. Обухов тумани аҳолиси орасида бир киши яраланган, у шифохонага ётқизилган. Вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Николай Калашникнинг билдиришича, тўрт туман зарба оқибатида зарар кўрган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Буюк Британия ва Франция етакчилари Россияга босимни кучайтиришга чақирди'ning rasmi

    Дунё 10.07.2025 20:33

    Буюк Британия ва Франция етакчилари Россияга босимни кучайтиришга чақирди

    Стармер ва Макрон “хоҳловчилар коалицияси” йиғилишига раислик қилмоқда.

    'Украинани урушдан кейин тиклаш учун 10 миллиард евро ажратилади'ning rasmi

    Дунё 10.07.2025 20:29

    Украинани урушдан кейин тиклаш учун 10 миллиард евро ажратилади

    Жоржа Мелони, шунингдек, россиялик ҳарбийлар томонидан Украина черковлари ва музейлари вайрон қилинганини кескин танқид қилди.

    'Доғистонда одамлар сувдан заҳарланди'ning rasmi

    Дунё 10.07.2025 17:39

    Доғистонда одамлар сувдан заҳарланди

    Ҳодиса ортидан 300 дан ортиқ одам касалхонага ётқизилган.

    'Тоқаев: Қозоғистон АҚШ билан “савдо муаммоси” бўйича муросага тайёр'ning rasmi

    Дунё 10.07.2025 16:37

    Тоқаев: Қозоғистон АҚШ билан “савдо муаммоси” бўйича муросага тайёр

    Қозоғистон президенти Трампнинг бож жорий этиш ҳақидаги хатига жавобан АҚШ билан адолатли ва ўзаро манфаатли савдо алоқаларини давом эттириш тарафдори эканини билдирди.

    'Киев марказида сирли суиқасд: “УХХ” полковниги ўлдирилди'ning rasmi

    Дунё 10.07.2025 15:12

    Киев марказида сирли суиқасд: “УХХ” полковниги ўлдирилди

    Иван Воронич УХХ таркибидаги махсус операциялар маркази бошқармасида катта оператив ходим лавозимида хизмат қилган.

    'Трамп NASA раҳбарлигига Транспорт вазирини вақтинча тайинлади'ning rasmi

    Дунё 10.07.2025 14:12

    Трамп NASA раҳбарлигига Транспорт вазирини вақтинча тайинлади

    Бу танлов ортидан Қўшма Штатлар етакчиси миллиардер Илон Маск билан келишмовчилик юзага келгани айтилмоқда.