АсосийЖамият

XVI асрдаги экология сиёсати

Сув – ҳаёт манбаи. Аммо у фақат ичимлик ёки табиий бойлик эмас, балки тарихий тараққиётлар, аграр сиёсатлар ва ҳатто сиёсий ҳокимиятлар барқарорлигида ҳам асосий омил бўлган.

'XVI асрдаги экология сиёсати'ning rasmi

XVI асрдаги экология сиёсати


   

Сув – ҳаёт манбаи. Аммо у фақат ичимлик ёки табиий бойлик эмас, балки тарихий тараққиётлар, аграр сиёсатлар ва ҳатто сиёсий ҳокимиятлар барқарорлигида ҳам асосий омил бўлган. Ўрта Осиё каби иқлими қуруқ, йиллик ёғингарчилиги кам, лекин дарё тармоқларига бой минтақаларда ирригация тизими қадимдан тараққиёт мезони бўлиб келган. Айниқса, XVI асрда ҳукмронлик қилган Шайбонийлар сулоласи даврида суғорма деҳқончилик ва сув ресурсларини бошқариш бўйича олиб борилган сиёсат ўзига хос тарихий босқични ташкил этади.

 

Шайбонийлар ва ирригация: мувозанатли сиёсатнинг намунаси


    Шайбонийлар ҳукмронлиги даврида (асосан XVI аср) барпо этилган ирригация тизими – бу фақат сув иншоотлари эмас, балки марказлашган давлат бошқаруви, илм-фан, муҳандислик ва ижтимоий режалаштириш уйғунлигининг тарихий маҳсулидир. Бу тизим орқали дарёлар назоратга олиниб, Амударё, Сирдарё, Зарафшон ва Мурғоб дарёлари, уларнинг ирмоқлари орқали суғориш тизими шакллантирилиб, дарё сувлари табиий ва сунъий йўллар орқали деҳқончилик учун жалб этилган. Бу орқали аграр ҳаёт асослари мустаҳкамланган, меҳнат унумдорлиги ва маҳаллий иқтисодиёт юксалган.
 

Тарихий асарларда ирригация


    «Меҳмонномаи Бухоро» асарида Сирдарё бўйидаги суғориш тизимларига алоҳида урғу берилади. Дарё бўйидан кўплаб анҳорлар қазилиб, улар орқали экинзорлар суғорилган. Бу маълумотлар шуни кўрсатадики, Шайбонийлар даврида сув иншоотлари нафақат табиий эҳтиёж, балки марказлаштирилган сиёсий эътиборнинг маҳсули сифатида қаралган.


Зарафшон бўйидаги йирик иншоотлар


1502-йилда Шайбонийхон томонидан Зарафшон дарёсига қурилган сувайирғич (кўприк) дарё сувини водий бўйлаб адолатли тақсимлашга хизмат қилган. Бу иншоот оддий муҳандислик эмас, балки ирригация бошқарувида режали ёндашув мавжуд бўлганининг далилидир.

 Худди шундай, XVI аср 80-йилларида Абдуллахон II томонидан Бекларсой дарасида барпо этилган «Абдуллахон банди» номли тўғон ўз даврининг энг мураккаб ва пухта лойиҳаларидан бири саналади. Тўғон сланец тошлари ва махсус қир қоришмаси ёрдамида қурилиб, 1,2 млн. кубометр сув тўплаш қувватига эга бўлган. 1,2 минг гектар ерни суғоришга хизмат қилган бу тизим, ҳудудий иқтисодиётнинг марказий тармоғини ташкил этган.

 

Ҳудудий ирригация тармоқларининг кенгайиши


Шайбонийлар даврида ирригация фақат марказий ҳудудлар билан чекланмаган. Зарафшон дарёси бўйида қурилган Пули Кармана, Пули Меҳтар, Пули Жондор каби суғориш иншоотлари ва Туятортар канали орқали Жиззах воҳасига сув етказиб бериш тизими шакллантирилган. Мурғоб дарёси ҳавзасида ҳам Ҳовузхон сув омбори ва унга боғланган каналлар орқали Марв атрофлари суғорилган.


Шунингдек, Жўйбор шайхларининг ижтимоий-сиёсий таъсири ортиб борар экан, уларга тегишли ерлар атрофида ирригация тизими янада кенгайтирилган. Вахш дарёсидан каналлар чиқарилиб, бу ерларнинг даромад салоҳияти оширилган. Бундай қурилишларда асосан маҳаллий аҳоли меҳнатга мажбуран жалб этилган бўлса-да, натижалар мамлакат иқтисодиёти учун сезиларли бўлган.


   

Абдуллахон II даврида Бухоро хонлиги сиёсий, иқтисодий ва маданий жиҳатдан юксалиш босқичига кирган эди. Хусусан, ирригация тизимининг ривожланиши, ер-сув муносабатларининг такомиллашуви, шаҳарсозлик, ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ соҳаларидаги ўсиш бу давр тараққиётининг муҳим кўрсаткичлари сифатида эътироф этилади. Абдуллахон аграр ислоҳотлар орқали деҳқончиликни барқарорлаштириш, аҳолининг фаровонлигини оширишга катта эътибор қаратган. Ерга эгалик масаласини тартибга солиш ва суғориш иншоотларини ривожлантириш орқали мамлакат иқтисодий асосларини мустаҳкамлашга эришилган.


    Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ана шу илмий ва маданий меросни чуқур ўрганиш, уни халқаро миқёсда тарғиб этиш йўлида фаолият юритиши кўзда тутилган. Марказ нафақат диний-маърифий ёндашувларни илгари сурмоқда, балки тарихий ирригация тизимлари, шаҳарсозлик маданияти ва иқтисодий ислоҳотлар каби йўналишларни ҳам чуқур таҳлил этишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Бу эса тарихий хотирани тиклаш ва ундан замонавий тараққиёт учун илҳом манбаи сифатида фойдаланиш имконини беради.


    Шундай қилиб, Абдуллахон банди сингари йирик муҳандислик иншоотлари ва улар билан боғлиқ сиёсий-иқтисодий ислоҳотлар бугунги Ўзбекистон тараққиёт йўлида амалий аҳамият касб этмоқда. Тарихий тажриба, адолатли бошқарув ва илмий ёндашувлар асосида олиб борилаётган ислоҳотлар мамлакатимизнинг барқарор ва фаровон келажагига хизмат қилмоқда.

 

Ҳусан ТУРСУНОВ
 
P/S:Мақоладан марказ расмий сайти ҳаволасини кўрсатган ҳолда фойдаланиш мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда ноқонуний тамаки савдоси фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:38

    Тошкентда ноқонуний тамаки савдоси фош этилди

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси билан иш қўзғатилган.

    'Пластик карта орқали пора олган божхона инспектори қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:12

    Пластик карта орқали пора олган божхона инспектори қўлга олинди

    Мазкур ҳолат юзасидан инспекторга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

    '“Ҳокимнинг бoжасиман” дея одамларни чув туширган шахс суд томонидан жазога тортилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:27

    “Ҳокимнинг бoжасиман” дея одамларни чув туширган шахс суд томонидан жазога тортилди

    Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ҳокимлиги муносабат билдирди.

    'Янгиҳаётда “Долзарб 90 кун” доирасидаги профилактик тадбир ўтказилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:23

    Янгиҳаётда “Долзарб 90 кун” доирасидаги профилактик тадбир ўтказилди

    Ёзги мавсумда ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасидаги ишлар давом этмоқда.

    'Фарғонада 112 миллион сўмлик жаримага тортилган шахс суд залидаёқ қамоқдан озод қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:07

    Фарғонада 112 миллион сўмлик жаримага тортилган шахс суд залидаёқ қамоқдан озод қилинди

    Фуқаро илгари тузилган жиноят иши бўйича 2024 йил март ойидан буён қамоқда сақланиб келган.