Президентнинг янги қарорига кўра, табиатга зарар етказганларни фақат жарима билан қутқариб бўладиган давр тугади. Экологик ҳуқуқбузарликлар енди қатъий тартибда назорат қилинади.
Янги тизим доирасида махсус воситалар ва боди-камералар билан жиҳозланган “Экополиция” тузилади. Улар браконьерлик, ноқонуний дарахт кесиш ва бошқа экологик жиноятларга қарши тўғридан-тўғри кураш олиб боради.
Шу билан бирга, саноат корхоналари ўз ҳудудида ҳаво мониторинги станцияларини ўрнатиши шарт бўлади — акс ҳолда жарималар 5 баробаргача оширилади.
2026 йилдан эса табиатга зарар етказганлик учун ҳар қандай имтиёз ва тўловдан озод этиш бекор қилинади.
Экологик жиноятчиликка қарши янги босқичдаги кураш мамлакатда соғлом муҳит яратиш ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилгани таъкидланмоқда.






