АсосийЖамият

Тошкентда наркосавдогар оила аъзоларидан 8 кг гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди

Ҳозирда уларга нисбатан ЖКнинг 28,246-моддаси 2-қисми ва 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

'Тошкентда наркосавдогар оила аъзоларидан 8 кг гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди'ning rasmi

ДХХ, ИИББ ва Божхона ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Тожикистондан гиёҳванд моддаларни контрабанда йўли билан олиб кириб, пойтахтда сотиш билан шуғулланган оила аъзолари ушланди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан Ички ишлар бош бошқармаси ва Божхона бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган махсус тадбирда Тожикистондан гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний олиб кириб, сотишга уринган оила аъзолари қўлга олинди.

Тезкор маълумот асосида Тошкент вилоятининг “Оҳангарон – Пискент” йўналишида ҳаракатланган “EQUINOX” русумли автомашина тўхтатилиб, унда бўлган 1976 йилда туғилган аёл ва унинг 1999 йилда туғилган ўғли яширинча қолдирилган наркотик моддани олиб кетиш учун йўлга чиққанлиги аниқланди. Уларнинг телефонларида тожикистонлик шериклари томонидан “Телеграм” орқали геолокация ва фотосуратлар юборилгани маълум бўлди.

Тезкор тадбир давомида Пискент туманида йўл четида яширилган 4 кг 985 гр “гашиш” ашёвий далил сифатида олинди. Қўшимча равишда уларнинг Олмазор туманидаги уйидан 1 кг 124 гр “опий” ва 1 кг 976 гр “гашиш” топилди.

Шу билан бирга, аёлнинг муқаддам судланган 1996 йилда туғилган яна бир ўғли ҳам процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда уларга нисбатан ЖКнинг 28,246-моддаси 2-қисми ва 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Россияда одам ўлдирган ўзбекистонликка 1 йил шартли жазо тайинланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:56

    Россияда одам ўлдирган ўзбекистонликка 1 йил шартли жазо тайинланди

    Москва вилоятида кар-соқов эркакни калтаклаб ўлдирган ўзбекистонлик мигрант енгиллатилган айблов асосида 1 йил шартли жазо олди.

    'Сурхондарёда 18 ёшли талаба ўзини кўп қаватли бинонинг 14-қаватидан пастга отди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:22

    Сурхондарёда 18 ёшли талаба ўзини кўп қаватли бинонинг 14-қаватидан пастга отди

    Ҳодиса оқибатида Тошкент тиббиёт университетининг Термиз филиалида 2 босқичда ўқиётган талаба воқеа жойида ҳалок бўлган.

    '“Экополиция”: табиатга зарар етказганларга энди кечирим йўқ'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:35

    “Экополиция”: табиатга зарар етказганларга энди кечирим йўқ

    Ўзбекистонда экологик назорат кучайтирилади.

    'Солиқдан қарзи энг катта бўлган қурилиш компаниялари рўйхати эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:48

    Солиқдан қарзи энг катта бўлган қурилиш компаниялари рўйхати эълон қилинди

    Йирик 10 корхона умумий қарзнинг деярли тўртдан бир ҳиссасини ташкил этмоқда.

    'Загребда 16 қаватли бино ёниб кул бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:32

    Загребда 16 қаватли бино ёниб кул бўлди

    Ёнғин вазирликлар архивларига ҳам зиён етказди.

    'Тергов ҳибсҳонасида сақланаётган шахсларга дам олиш кунлари ва байрамларда узоқроқ сайр қилиш ҳуқуқи берилиши мумкин'ning rasmi

    Жамият 18.11.2025 20:30

    Тергов ҳибсҳонасида сақланаётган шахсларга дам олиш кунлари ва байрамларда узоқроқ сайр қилиш ҳуқуқи берилиши мумкин

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида "Жиноят иши юритилишида қамоқда сақлаш тўғрисида"ги Қонунга ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда маъқулланди.