АсосийЖамият

Хориждан мигрантлар юборган маблағлар 2025 йилнинг ўн ойи якунида 15,8 млрд долларга етди

2016 йилга нисбатан чет элда ишлаётган фуқароларнинг сони камайган бўлса-да, улар юбораётган маблағлар кўпайган.

'Хориждан мигрантлар юборган маблағлар 2025 йилнинг ўн ойи якунида 15,8 млрд долларга етди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёевга ташқи меҳнат миграцияси тизимини такомиллаштириш ва миграция жараёнларини халқаро стандартлар асосида йўлга қўйиш масалалари юзасидан ахборот берилди.

Сўнгги йилларда фуқароларни меҳнат қилиш учун чет элга тартибли жўнатиш бўйича амалга оширилаётган тизимли ишлар туфайли меҳнат бозори диверсификация қилинмоқда, фуқаролар асосан юқори маошли иш ўринларида ишлаш учун хорижга кетмоқда. Натижада 2016 йилга нисбатан чет элда ишлаётган фуқароларнинг сони камайган бўлса-да, улар томонидан юборилган маблағ 3,8 миллиард доллардан 2025 йилнинг ўн ойи якунида 15,8 миллиард долларга етди.

Тақдимотда хорижий меҳнат бозорида малакали мутахассисларга катта талаб борлиги қайд этилди. Ҳозирда 140 минг нафар мутахассисга буюртма мавжуд, аммо тил ва касбий малака бўйича талабларга жавоб бера оладиган мутахассисларни тайёрлаш борасида қилинадиган ишлар ҳали кўплиги кўрсатиб ўтилди. Бундан ташқари, меҳнат миграцияси хизматлари тарқоқ бўлгани учун одамлар оворагарчиликка дуч келмоқда.

Шу мақсадда соҳадаги хизматларни тартибга солиш, барча жараёнларни “ягона дарча” тамойили асосида бирлаштиришвазифаси қўйилди. Тошкент шаҳри Учтепа туманида “Хорижга ишга тайёрлаш маркази”, Термиз шаҳрида “Ягона миграция хизматлари” маркази ташкил этилади. Пойтахтнинг Яшнобод туманида эса халқаро компаниялар билан ҳамкорликда немис ва япон тилларига ўқитиш мактаблари очилади.

Сўнгги йилларда Европа мамлакатларига миграция оқими 4 баробар кўпайгани таъкидланди. У ерда ишлаётган фуқароларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш муҳимлиги қайд этилди. Айни пайтда қатор Европа давлатлари билан меҳнат миграцияси бўйича келишувлар мавжуд эмас. Президент томонидан тегишли ҳукуматлараро ҳужжатларнинг имзолаш ишларини жадаллаштириш бўйича топшириқ берилди.

Шунингдек, хорижий давлатларда миграция бўйича атташе ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхоналарини кўпайтириш, мамлакатимиз ҳудудларида эса виза марказларининг кўчма офисларини очиш режалаштирилган.

Тақдимотда миграция хизматларини рақамлаштириш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

“Хорижда иш” платформасида 25 турдаги хизмат тақдим этилмоқда, жорий йил бошидан буён 524 минг фуқаро онлайн хизматлардан фойдаланган. Лекин хизматларнинг барчаси ҳам рақамлашмаган.

Президент тизимга сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали хизмат кўрсатиш жараёнларини янада такомиллаштириш зарурлигини қайд этди. Платформада биометрик идентификация, хориждаги иш ўринларини реал вақт режимида кузатиш, фуқароларга масофавий маслаҳат беришни йўлга қўйиш бўйича режалар ҳақида ахборот берилди. Миграция агентлигида фуқароларга тун-у кун тезкор ёрдам берадиган ситуацион марказ ташкил этиш таклиф қилинди.

Тақдимотда ноқонуний миграция ва консалтинг хизматлари кўрсатишда фирибгарлик ҳолатлари кўпайиб бораётгани кўрсатиб ўтилди. Шу муносабат билан меҳнат мигрантларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида халқаро аэропортларда интерактив миграция инфокиоскларини ўрнатиш, лицензиясиз фаолиятни амалга оширган консалтинг ташкилотлари учун жарима миқдорини ошириш таклиф қилинди. Жиноят кодексига ноқонуний миграцияни ташкил этиш ва кўмаклашиш учун жавобгарлик киритиш масаласини ўрганиш топширилди.

Давлат раҳбари тақдим этилган таклифларни маъқуллаб, меҳнат миграцияси жараёнларини янада қулай, хавфсиз ва шаффоф қилиш бўйича мутасаддиларга қўшимча кўрсатмалар берди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тергов ҳибсҳонасида сақланаётган шахсларга дам олиш кунлари ва байрамларда узоқроқ сайр қилиш ҳуқуқи берилиши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:30

    Тергов ҳибсҳонасида сақланаётган шахсларга дам олиш кунлари ва байрамларда узоқроқ сайр қилиш ҳуқуқи берилиши мумкин

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида "Жиноят иши юритилишида қамоқда сақлаш тўғрисида"ги Қонунга ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда маъқулланди.

    'Ўзбекистон байроғи қабул қилинган кун – фахр, бирлик ва юксалиш руҳи - фоторепортаж'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:56

    Ўзбекистон байроғи қабул қилинган кун – фахр, бирлик ва юксалиш руҳи - фоторепортаж

    Бугун пойтахт марказида Ўзбекистон байроғи қабул қилинган куннинг 34 йиллигига бағишланган тантанали парад бўлиб ўтди.

    'Ангренда зўрланган 15 ёшли қизнинг ҳолати маълум қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:20

    Ангренда зўрланган 15 ёшли қизнинг ҳолати маълум қилинди

    Болалар омбудсмани унинг ҳолатини шифохонада ўрганди.

    'АҚШда ўзбекистонлик фуқаро терроризмда гумонланиб қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:29

    АҚШда ўзбекистонлик фуқаро терроризмда гумонланиб қўлга олинди

    У 2022 йилда Ўзбекистонда таҳликали ташкилотга алоқадорлик ва интернет орқали жиҳод ғояларини тарғиб қилганликда гумонланиб, қидирувга берилган.

    'Эрон ёғингарчилик чақириш операциясини бошлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:19

    Эрон ёғингарчилик чақириш операциясини бошлади

    Эрон қурғоқчиликка қарши кураш доирасида илк бор Урмия кўли ҳудудида булут экиш амалиётини ўтказди.

    'Эҳтиёжманд оилаларга иситиш мавсуми учун 21,1 млрд сўм компенсация тўланди — ИҲМА'ning rasmi

    Жамият 17.11.2025 22:35

    Эҳтиёжманд оилаларга иситиш мавсуми учун 21,1 млрд сўм компенсация тўланди — ИҲМА

    Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига 1,7 млн эҳтиёжманд оила компенсация учун ариза топширган.