Хорватия пойтахти Загребдаги 16 қаватли “Вжесник” осмонўпари йирик ёнғинга дош берди. “Index”нинг ёзишича, ҳодиса натижасида бир нечта вазирликларнинг архивлари ёниб кетган.
Ёнғинни ўчиришга 93 нафр ўт ўчирувчи ва 30 та техника жалб қилинган. Lever House биноси намунасида қурилган ва “Шоколад минораси” деб номланган иншоот деярли бўш турган. Расмий маълумотга кўра, олов 18 ноябрь куни тушдан кейин ўчирилган, аммо металл ва бетон қисмлар ҳали ҳам тутаётгани кузатилган.
Ҳудудий режалаштириш ва қурилиш вазири Бранко Бачич воқеа жойига бориб, ёнғин Меҳнат ва Молия вазирликлари ҳамда Солиқ бошқармаси архивларига таъсир етганини тасдиқлаган. Бинонинг кўплаб қаватлари бўш тургани айтилади.
Маъмурият маълумотича, осмонўпар яқин вақтларда таъмирланади.






