У ўзининг “Х” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилган мурожаатида Ливан ҳукуматини ва “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатини аниқ ҳаракатларга чорлаб, шундай деди: “Ҳизбуллоҳ қўлида қурол турган экан, оддий сўзлар билан ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. Бу масалада ҳозир қатъий қарор қабул қилиш ва амалий ҳаракат зарур.”
Барракнинг сўзларига кўра, Ливан ҳукуматининг ишончлилиги айнан принциплар ва амалиёт ўртасидаги уйғунликка боғлиқ. У яна бир бор “қурол фақат давлат назоратида бўлиши шарт”лигини таъкидлади.
Америка дипломати Ливан раҳбариятига АҚШ томонидан илгари сурилган таклифни эслатди: 19 июнь куни АҚШ Ливан ҳукумати олдига мамлакатдаги барча қуролларни фақат давлат тасарруфига топширишни асосий мақсад сифатида белгилашни сўраган эди.
27 июнь куни “Al Arabiya” телеканалига берган интервьюсида Barrack қуйидагича фикр билдирган: “Ҳизбуллоҳ”нинг ҳарбий қаноти тўлиқ тугатилиши керак. Сиёсий қисми эмас, айнан ҳарбий структураси мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат. Қуролсизланиш бўйича аниқ муддат белгиланиб, масалан, улар Литани дарёсининг шимолига чекиниши лозим.”
Аммо “Ҳизбуллоҳ”ушбу босимларга қарши кескин жавоб қайтарди. Ҳаракат бош котиби Наим Қосим 6 июль куни Ашура маросимида шундай деди: “Исроил Ливанга қарши тажовузларини тўхтатмас экан, биз ҳеч қандай қуролни топширмаймиз.”
Айни пайтда минтақадаги кескинлик кучайиб бораётгани, АҚШ ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги зиддият эса яна бир бор юзага чиққани қайд этилмоқда.