АсосийБу қизиқ

Iphone 17 моделининг тақдимоти бўлиб ўтади

Тақдимот Apple’нинг Калифорния штати Купертино шаҳридаги бош қароргоҳида жойлашган Стив Жобс номидаги театрда бўлади.

'Iphone 17 моделининг тақдимоти бўлиб ўтади'ning rasmi

Apple iPhone 17 моделларининг тақдимоти 9 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Маълум қилинишича, Apple ушбу тадбирда тўртта янги iPhone 17 моделини, жумладан Pro версиясини ҳамда юпқа Air моделини намойиш этиши кутилмоқда.

«Ҳайратланарли» («Аwе dropping») шиори остидаги тақдимот 9 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 18:00 да бўлиб ўтиши кутилмоқда. Анъанага кўра, тадбир Апплеънинг Калифорния штати Купертино шаҳридаги бош қароргоҳида жойлашган Стив Жобс номидаги театрда ўтказилади.

    Бошқа янгиликлар