АсосийДунё

Толибон 5 қўшни мамлакатда транспорт маслаҳатчилари тайинлади

“Тожикистон, Ўзбекистон, Эрон, Покистон ва Туркманистонда Толибон транспорт маслаҳатчилари фаолият юритади”, — дея маълум қилди Афғонистоннинг амалдаги ҳукумати.

'Толибон 5 қўшни мамлакатда транспорт маслаҳатчилари тайинлади'ning rasmi

“Толибон” ҳукумати Афғонистонга қўшни бўлган бешта мамлакат — Тожикистон, Ўзбекистон, Эрон, Покистон ва Туркманистонда транспорт соҳаси бўйича маслаҳатчиларни тайинлади.

Маълумотларга кўра, ушбу тайинловлар “Толибон” тадбиркорлари ва компанияларининг халқаро бозорларга чиқишини таъминлаш, транспорт ва логистика йўналишларини ривожлантиришни кўзлайди.

Афғонистоннинг амалдаги ҳукумати бу орқали минтақавий савдо ва инфратузилма ҳамкорлигини кучайтириш ниятида эканини билдирган.

    Бошқа янгиликлар