АсосийСиёсат

Сўнгги саккиз йилда таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида тарихий бурилиш ясалди

Ўзбекистонда Олий таълим қамрови беш баробар ошди, мактаб ва боғчаларда юз минглаб янги ўринлар яратилди.

'Сўнгги саккиз йилда таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида тарихий бурилиш ясалди'ning rasmi

Сўнгги саккиз йил ичида хусусий сектор иштирокида мактабгача таълим тизими кенгайиб, боғчалардаги ўринлар сони 2,5 миллионга етказилди.

Қамров 78 фоизни ташкил этмоқда. Мактаб инфратузилмаси ҳам сезиларли даражада ривожланиб, 1 миллионта қўшимча ўқувчи ўрни яратилди.

Мактабларда замонавий дарсликлар ва илғор педагогик ёндашувлар асосида таълим сифати янгиланмоқда.

Шунингдек, олий таълим қамрови 9 фоиздан 42 фоизгача оширилиб, хотин-қизлар улуши 53 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда 2 мингдан зиёд ўзбекистонлик ёшлар дунёнинг етакчи университетларида таҳсил олмоқда. Улардан 750 нафари “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали давлат ҳисобидан ўқиш имкониятига эга бўлган.

Президент таъкидлаганидек, ўтган йили ўзбекистонлик ёшлар ТОП-500 талик олийгоҳларга кириш бўйича Марказий Осиёда биринчи ўринни эгаллади — бу эса ота-оналар ва бутун жамият учун ғурур ва қувонч манбаидир.

    Бошқа янгиликлар