Парижда Европа давлатлари раҳбарлари Украинага ҳарбий куч юбориш масаласини муҳокама қилади. Бу ҳақда Financial Times хабар берди.
Манбага кўра, Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляен Украинада ҳарбийларни жойлаштириш учун “аниқ йўл харитаси” мавжудлигини айтган. Унга кўра, хавфсизлик кафолатлари муҳим ва бу борада АҚШ билан келишувга эришилган.
Юз минглаб аскардан иборат кучлар Европа мамлакатлари қўмондонлигида юборилиши мумкин. АҚШ эса қўмондонлик, разведка ва кузатув тизимлари билан ёрдам беради.
Париждаги йиғилишга Германия канцлери Фридрих Мерс, Британия бош вазири Кир Стармер, НАТО бош котиби Марк Рютте ҳамда Урсула фон дер Ляен таклиф қилинган. Учрашув Франция президенти Эммануэл Макрон ташаббуси билан бўлиб ўтади.