Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги маълумотига кўра, ҳозирда мамлакатда 100 дан ортиқ русумдаги автомобиллар учун турини маъқуллаш ҳужжатлари расмийлаштирилган. Шу боисдан 2025 йил 2 сентябрдан бошлаб Пискент полигонида синов амалиёти бекор қилинди.
Агентлик таъкидлашича, агар импорт қилинган транспорт воситаларида хавфли нуқсонлар ёки талабларга зид ҳолатлар аниқланса, тегишли чоралар кўрилади.
Мутахассислар аҳолини автомобилларни фақат расмий дилерлар орқали харид қилишга чақирмоқда.
Маълумот учун, 2024 йилда Пискент полигони техник кўрикдаги узоқ навбатлар билан танилган, электрон навбат тизими ва қўшимча ходимлар жалб қилинган бўлса-да, аҳоли норозилиги сақланиб қолган эди.