Вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Николай Калашник маълум қилишича, қурбоннинг жасади гаражлардан биридаги ёнғинни бартараф этиш пайти топилган. Ҳужум оқибатида кўп қаватли уйлар ва тижорат объектларига зиён етган, бир неча киши жароҳат олган.
Суми шаҳридаги ҳаво ҳужумида тўртта турар жой биносига шикаст етган. Расмийлар бир бола ва бир нечта фуқаро шифокорларга мурожаат қилганини маълум қилди.
Шунингдек, Одесса вилояти Измаил туманидаги порт инфратузилмасига ҳам дрон зарбалари берилган, аммо бу ҳужум қурбонларсиз якунланган.