АсосийДунё

Португалияда йирик ЙТҲ юз берди

140 йиллик Глория фуникулёрининг издан чиқиши ва бинога урилиши оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлган.

'Португалияда йирик ЙТҲ юз берди'ning rasmi

Португалиянинг Лиссабон шаҳрида йирик йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда BBC news маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳодиса шаҳарнинг сайёҳлар гавжум бўладиган Авенида да Либердаде яқинида содир бўлган. Ҳалок бўлганлардан ташқари яна 18 киши жароҳат олган. Улардан беш нафари оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

Аниқланишича, вафот этганлар орасида хорижий фуқаролар ҳам бор, аммо уларнинг миллати ҳозирча маълум қилинмаган. Кўнгилсизлик юзасидан бир неча тергов ишлари бошланган: транспорт компанияси, миллий транспорт хавфсизлиги органи ва жиноят полиси воқеани ўрганмоқда.

Ҳодиса гувоҳларининг айтишича, фуникулёрнинг тормоз тизими ишламай қолиб, у катта тезликда пастга қараб ҳаракатланиб, охирида бинога урилган. Лиссабон мери ва мамлакат президенти жабрланганлар оилаларига ҳамдардлик билдирди. Ҳукумат воқеа муносабати билан миллий мотам куни эълон қилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Дональд Трамп Пентагонни АҚШ Уруш вазирлиги деб ўзгартирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:23

    Дональд Трамп Пентагонни АҚШ Уруш вазирлиги деб ўзгартирди

    Танқидчиларнинг таъкидлашича, энди департамент бутун дунё бўйлаб АҚШ ҳарбий объектларида форма, эмблема ва белгиларни янгилаш учун миллиардлаб доллар сарфлаши керак.

    'Трамп АҚШ Мудофаа вазирлигига «Уруш вазирлиги» номини қайтармоқчи'ning rasmi

    Дунё 05.09.2025 17:53

    Трамп АҚШ Мудофаа вазирлигига «Уруш вазирлиги» номини қайтармоқчи

    Аввалроқ Оқ уй раҳбари “мудофаа сўзи жуда ҳимоявий эшитилиши”ни айтганди.

    'Конгода янги вирус  тарқалмоқда'ning rasmi

    Дунё 05.09.2025 17:15

    Конгода янги вирус тарқалмоқда

    Шифохонада 28 нафар бемор вирус билан касалланганликда гумон қилиниб, улардан 15 киши вафот этган.

    'Талабалар ўртасида жиноятчилик ортмоқда'ning rasmi

    Дунё 05.09.2025 17:12

    Талабалар ўртасида жиноятчилик ортмоқда

    2024 йилда олий таълим муассасалари талабалари иштирокида 761 та жиноят содир этилгани аниқланди.

    'Фридрих Мерс: “Европанинг дунёдаги роли янада оғирроқ бўлиши керак”'ning rasmi

    Дунё 05.09.2025 17:07

    Фридрих Мерс: “Европанинг дунёдаги роли янада оғирроқ бўлиши керак”

    Фридрих Мерс Европанинг глобал сиёсатда ўз ролини етарлича бажара олмаётганини тан олди ва Европа давлатларини кучлироқ позиция эгаллашга чақирди.

    'Байдендан саратон ўсимтаси олиб ташланди'ning rasmi

    Дунё 05.09.2025 16:05

    Байдендан саратон ўсимтаси олиб ташланди

    Байденнинг матбуот котиби маълумотига кўра, операцияда “Моос” усули қўлланилган.