АсосийЖамият

Қашқадарёда 27 ёшли бемор шифохонага етиб бормай вафот этди

Тана тошмалари, бурундан қон кетиши ва ҳолсизликдан шикоят қилган бемор учун кеч бўлди.

'Қашқадарёда 27 ёшли бемор шифохонага етиб бормай вафот этди'ning rasmi

Қашқадарё вилоятида 27 ёшли фуқаро шифохонага етиб бормай ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий хабар берди.

Маълум қилинишича, бемор — 1998 йил 12 майда туғилган О.С. исмли фуқаро 2025 йилнинг 9–11 август кунлари Яккабоғ туман тиббиёт бирлашмасининг Реабилитация бўлимида даволанган. У бурундан қон кетиши, танадаги тошмалар ва умумий ҳолсизликдан шикоят қилган.

Шифокорлар томонидан ўтказилган таҳлиллар ва маслаҳатлар асосида унга идиопатик тромбоситопеник пурпура ташхиси қўйилган. Бемор ҳолатининг оғирлиги инобатга олиниб, у вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг гематология бўлимига йўналтирилган.

Бироқ бемор 11 август куни яқинлари томонидан вилоят шифохонасига олиб борилмасдан уйига қайтарилган. Ўша куни кечқурун ҳолати оғирлашган бемор яна Яккабоғ туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган ва зарурий тиббий ёрдам кўрсатилган.

Орадан бир кун ўтиб, 12 август тонгида бемор ўз хоҳиши ва қариндошлари ташаббуси билан яна вилоят шифохонасига олиб кетилган. Афсуски, у шифохонага етиб бормасдан вафот этган.

Расмий маълумотга кўра, марҳум бир неча йилдан буён “Д” назоратида бўлган. Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Тошкентдаги хусусий клиникада бурун операцияси вақтида 9 ёшли бола вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Водийда илон ва типратикандан шўрва тайёрлаб сотаётганлар  қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият 05.09.2025 17:27

    Водийда илон ва типратикандан шўрва тайёрлаб сотаётганлар  қўлга олинди

    Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео юзасидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги муносабат билдирди.

    'Пойтахтда совуқ сувни ўчириш жадвали эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият 05.09.2025 16:53

    Пойтахтда совуқ сувни ўчириш жадвали эълон қилинди

    Куз-қиш мавсумига тайёргарлик муносабати билан ичимлик суви босими пасайиши ҳамда вақтинча бўлмаслиги мумкин.

    'Андижонда заправкада ёнғин содир бўлди'ning rasmi

    Жамият 05.09.2025 14:47

    Андижонда заправкада ёнғин содир бўлди

    Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    'Фарғонада боғчадаги 13 нафар бола овқатдан заҳарланди'ning rasmi

    Жамият 05.09.2025 12:42

    Фарғонада боғчадаги 13 нафар бола овқатдан заҳарланди

    Олтиариқдаги мактабгача таълим муассасаси фаолияти вақтинча тўхтатилди, ҳолат юзасидан текширув бошланди.

    'Қирғизистондан “гашиш” олиб кирган жиноятчилар қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият 05.09.2025 11:30

    Қирғизистондан “гашиш” олиб кирган жиноятчилар қўлга олинди

    15000 долларга 2 килограмм гиёҳванд модда харид қилган 6 кишилик гуруҳ махфий операция давомида қўлга тушди.

    'АҚШ Россия билан чегарадош давлатларга ҳарбий ёрдамни тўхтатмоқчи'ning rasmi

    Жамият 05.09.2025 10:12

    АҚШ Россия билан чегарадош давлатларга ҳарбий ёрдамни тўхтатмоқчи

    Пентагон Европадаги баъзи иттифоқчиларга кўрсатилаётган ҳарбий ёрдам дастурларини молиялаштиришни бекор қилади.