Россия президенти Владимир Путин Украина ҳудудида хорижий қўшинлар жойлаштирилишига кескин қарши чиқди. Унинг айтишича, жанглар давом этаётган бир пайтда бундай ҳарбийлар “қонуний нишон” сифатида кўрилади.
Путин, шунингдек, Украина НАТОга аъзо бўлиши Россия хавфсизлик манфаатларига зид эканини таъкидлади. Шу билан бирга, у Киевнинг Европа Иттифоқига қўшилишига эътироз билдирмади.
Украина президенти Владимир Зеленский эса Москвага бориб музокара қилишни рад этиб, Путинни вақт чўзишда айблади. Шу билан бирга, у Кремль раҳбарининг музокарага тайёрлиги ҳақидаги ишорасини ижобий баҳолади.
Франция президенти Эммануэл Макрон эса уруш тугагач, 26 давлат тинчликпарвар миссияда иштирок этишга тайёрлигини маълум қилди.