АсосийДунё

Украина Тиматини расман қидирувга берди

Россиялик машҳур реперга Украина ҳудудий яхлитлигига тажовуз қилишда айблов қўйилди.

'Украина Тиматини расман қидирувга берди'ning rasmi

Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) россиялик таниқли репер Тиматини (ҳақиқий исми Темур Юнусов) қидирувга берди. РИА Новости хабарига кўра, унинг маълумотлари 1 июлдан бошлаб Украина давлат органлари базасига киритилган.

СБУ июнь ойида Тиматига нисбатан Жиноят кодексининг 332-1-моддаси 2-қисми бўйича — Украина ҳудудий яхлитлигига тажовуз ва мамлакатга кириш тартибини бузиш айби билан масофадан туриб айблов эълон қилган.

Шунингдек, репер “Миротворетс” порталида ҳам пайдо бўлган. Ушбу порталда одатда Қрим ёки Донбассга ноқонуний борган, ёки Украина хавфсизлигига қарши ҳаракатларда гумон қилинган шахслар рўйхатга олинади.

Маълумот учун, Тимати Россияда ҳукумат тарафдори сифатида танилган ва кўплаб ижтимоий-сиёсий баҳсларга сабаб бўлган. Шу йилнинг июнида СБУ худди шундай айблов билан россиялик хонанда Николай Басковга нисбатан ҳам қидирув эълон қилганди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Францияда ҳукумат истеъфога чиқмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 01:50

    Францияда ҳукумат истеъфога чиқмоқда

    Мамлакат етакчиси тез кунларда янги бош вазир тайинланишини эълон қилди.

    'Непалда ижтимоий тармоқлар блокланишига қарши норозиликда 17 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 01:48

    Непалда ижтимоий тармоқлар блокланишига қарши норозиликда 17 киши ҳалок бўлди

    Непал пойтахти Катмандуда 26 та ижтимоий тармоқ – жумладан, Instagram, YouTube ва Facebook блоклангани ортидан ўтказилган норозилик намойишлари қонли тус олди.

    'Германия канцлери: Украина Путиннинг режаларида фақат бошланиш'ning rasmi

    Дунё Бугун 01:46

    Германия канцлери: Украина Путиннинг режаларида фақат бошланиш

    Германия канцлери Фридрих Мерснинг таъкидлашича, Россия президенти Владимир Путиннинг “империалистик режаси” Украина билан тугамайди.

    'Француз велоспортчиси Россияда қўлга олинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 01:44

    Француз велоспортчиси Россияда қўлга олинди

    У Евроосиёни велосипедда кесиб ўтиш бўйича рекорд ўрнатмоқчи бўлган.

    'Европа хорижликларга бошпана бермаяптими?'ning rasmi

    Дунё Бугун 01:41

    Европа хорижликларга бошпана бермаяптими?

    Европада ярим йил ичида 400 мингга яқин бошпана сўрови қайд этилди, бироқ ижобий жавоблар сони кескин камайди.

    'Қуддусдаги автобус бекатларининг бирида отишма содир бўлди'ning rasmi

    Дунё 08.09.2025 19:45

    Қуддусдаги автобус бекатларининг бирида отишма содир бўлди

    Оқибатда 6 киши ҳалок бўлган ва 10 нафар инсон яраланган.