АсосийДунё

Туркистон вилоятида ўғил отасини мунтазам калтаклагани учун қўлга олинди

Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Шардара туманида яшовчи эркак отасини доимий равишда калтаклаб, хўрлаб келгани учун полиция томонидан ушланди.

'Туркистон вилоятида ўғил отасини мунтазам калтаклагани учун қўлга олинди'ning rasmi

Полиция маълумотига кўра, гумонланувчи вақтинча сақлаш изоляторига жойлаштирилган.

Қўшнилардан бири отахоннинг калтакланаётганини яширинча видеога олиб, у вафот этгач эълон қилган. Шунингдек, маълум бўлишича, гумонланувчи маҳаллий масжидлардан бирида хизмат қилган.

Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув ишлари давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар