Полшанинг Люблин шаҳри прокуратураси маълумотига кўра, Беларус чегараси яқинидаги Полятйче қишлоғида дрон қулаб тушди. Ҳодиса чегарадаги назорат-ўтказиш пункти яқинида содир бўлган, ҳеч ким жабрланмаган.
Дрон қулаган жойда кирилл ёзувлари бўлгани аниқланган. Ҳозирда полиция гувоҳларни сўроқ қилмоқда ва кузатув камераларидаги маълумотларни текширмоқда.
Бу сўнгги пайтларда кузатилаётган илк ҳолат эмас — 6 сентябрь куни ҳам Полшанинг шарқида шунга ўхшаш воқеа қайд этилганди.
Аввалроқ, август ойида эса дрон маккажўхори даласига қулаши оқибатида ҳосилга зарар етказиб, уйларнинг ойналарини синдирганди.
Прокуратура маълумотига кўра, барча ҳолатларда дронларнинг Беларус ҳудудидан кириб келгани тахмин қилинмоқда.