АсосийЖамият

Пойтахтда энг кўп ЙТҲ содир бўлган туманлар айтилди

2025 йилнинг 8 ойи давомида 4,3 мингдан ортиқ ЙТҲ содир бўлган.

'Пойтахтда энг кўп  ЙТҲ содир бўлган туманлар айтилди'ning rasmi

Open Data Tashkent портали маълумотларига кўра, 2018 йилдан бошлаб пойтахтда содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари сони 32 мингтадан ошди.  2025 йил январь—август ойлари давомида 4 минг 350 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган бўлиб, бу кўрсаткич 2018—2024 йиллар учун ўртача қийматга нисбатан 10 фоизга кўпдир.

Жорий йил 8 ойида юз берган ЙТҲларнинг энг кўпи Юнусобод туманида содир бўлган. Ундан кейинги ўринларда Чилонзор, Яшнобод туманлари.

ЙТҲларнинг туманлар кесимидаги статистикаси қуйидагича:

• Юнусобод — 561 та;

• Чилонзор — 555 та;

• Яшнобод — 554 та;

• Мирзо Улуғбек — 475 та;

• Шайхонтоҳур — 363 та;

• Олмазор — 337 та;

• Учтепа — 316 та;

• Сергели — 288 та;

• Миробод — 269 та;

• Бектемир — 217 та;

• Яккасарой — 210 та;

• Янгиҳаёт — 205 та.

2025 йилнинг 8 ойидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг энг кўпи апрель ойида юз берган — 647 та. Қишда ЙТҲлар сони нисбатан кам бўлган. Январда 377 та ҳолат қайд этилган бўлса, февралда бу кўрсаткич 421 тани ташкил этган. 

2024 йилдаги ЙТҲлар таҳлил қилинганда ҳам улар январь—февраль ойида нисбатан камроқ содир бўлгани аниқланган. Баҳорда эса ЙТҲлар сони ошган.

2024 йилда Ўзбекистонда содир бўлган ЙТҲларнинг 47,1 фоизи ҳайдовчиларнинг пиёдага йўл бермаслиги сабаб юз берган, 3,7 фоизи — рулда ухлаб қолиш, 22,8 фоизи — белгиланган тезликка риоя қилмаслик оқибатида содир бўлган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'ChatGPT ўз фойдаланувчиларидан паспорт талаб қила бошлади'ning rasmi

    Жамият 23.11.2025 21:06

    ChatGPT ўз фойдаланувчиларидан паспорт талаб қила бошлади

    Агар сервис фойдаланувчи 18 ёшга тўлманига шубҳа қилса, ундан шахсий маълумотларни паспорт орқали тасдиқлашни сўрайди.

    'Пойтахт ҳавосининг ифлослиги ноябрь охиригача сақланиб қолиши айтилди'ning rasmi

    Жамият 23.11.2025 18:35

    'Жиззахда Matiz ва юк машинаси ЙТҲга учради'ning rasmi

    Жамият 23.11.2025 17:29

    Жиззахда Matiz ва юк машинаси ЙТҲга учради

    Matiz'нинг ичида бўлган уч киши воқеа жойида вафот этган.

    '"Нефтчи" мухлиси ИИО ходимлари томонидан калтаклангани ростми?'ning rasmi

    Жамият 23.11.2025 14:38

    "Нефтчи" мухлиси ИИО ходимлари томонидан калтаклангани ростми?

    Фарғона вилояти ИИББ расмий маълумот берди.

    'Ўзбекистон терроризм хавфи бўйича энг хавфсиз давлатлар қаторида эътироф этилди'ning rasmi

    Жамият 23.11.2025 12:35

    Ўзбекистон терроризм хавфи бўйича энг хавфсиз давлатлар қаторида эътироф этилди

    "Глобал терроризм индекси"га кўра, Ўзбекистон 90-поғонани эгаллади.

    'Тошкентда BMW ва Tracker ЙТҲга учради'ning rasmi

    Жамият 23.11.2025 09:12

    Тошкентда BMW ва Tracker ЙТҲга учради

    Ҳодиса кеча тунда Яшнобод туманида содир бўлган.