АсосийДунё

ЕИ Исроилга ёрдам беришни тўхтатди

Европа Иттифоқи комиссияси раҳбари бу ҳақда маълум қилди.

'ЕИ Исроилга ёрдам беришни тўхтатди'ning rasmi

Европа Иттифоқи Исроилга барча молиявий ёрдамни тўхтатганини эълон қилди. Бу ҳақда Европа комиссияси раҳбари маълум қилди.

Урсула фон дер Ляен Страсбургдаги Европарламент йиғилишида сўзга чиқиб, Европа Иттифоқи Исроилга молиявий ёрдамни тўхтатганини айтди. У Европа Иттифоқи-Исроил уюшмаси келишувини ҳам қисман тўхтатиб қўйишни режалаштираётганини эълон қилди.

“Европа Иттифоқи Исроил давлатига барча молиявий ёрдамни тўхтатади, фуқаролик жамияти ташкилотлари, Исроилнинг Холокост ёдгорликлари ва тадқиқот маркази Яд ва-Шемга йўналтирилган маблағлар бундан мустасно”, дейди Урсула фон дер Ляен.

У, шунингдек, Бош вазир Бинямин Нетаняху ҳукуматидаги “экстремист вазирлар”га қарши санкциялар тайёрланаётганини айтиб, бир нечта вазирлар билан алоқаларни тақиқлаш таклифини илгари сурган.

    Бошқа янгиликлар