АсосийДунё

Энди Россия аёллари ўз хоҳиши билан ҳам бўлажак фарзандларини олдириб ташлолмайди

Чунки мамлакатнинг айрим ҳудудларида аёлларга ҳомиладорликни сунъий тўхтатишга тўсқинлик қилинмоқда.

'Энди Россия аёллари ўз хоҳиши билан ҳам бўлажак фарзандларини олдириб ташлолмайди'ning rasmi

Мурманск вилоятида 6-ҳафтадан кейин дори воситалари орқали аборт қилишга норасмий тақиқ жорий этилгани айтилмоқда. Ўрнига аёлларга янада оғирроқ усуллар — вакуум-аспирация ёки жарроҳлик йўли таклиф қилинмоқда.

Ҳудудий ҳокимият эса шифокорларни аёлларни “фикридан қайтаришга” ундаш учун пул мукофотлари белгилаганини тан олган. Айрим аёллар эса шифокорлар вақтни атайлаб чўзиб, операция имкониятини камайтираётганини айтмоқда.

Бу жараён Россияда туғилиш кўрсаткичлари кескин камайиб бораётган, расмий демографик статистикалар эса июндан бери эълон қилинмаётган пайтда юз бермоқда.

Мутахассислар буни ҳукуматнинг туғилишларни кўпайтириш мақсадида аёлларга босим ўтказиши сифатида баҳоламоқда.

    Бошқа янгиликлар