АсосийЖамият

Президент Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида соҳа ходимлари билан мулоқот ўтказмоқда

Шавкат Мирзиёев юксак унвон, орден ва медалларни ўз эгаларига топширди.

'Президент Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида соҳа ходимлари билан мулоқот ўтказмоқда'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида соҳа ходимлари билан мулоқот ўтказмоқда. Тадбирга барча ҳудудлардан 40 мингдан зиёд педагоглар уланган. 

Сўзининг аввалида давлатимиз раҳбари ўз ҳаётини ёш авлодга таълим ва тарбия беришдек дунёдаги энг улуғ ишга бағишлаб келаётган барча муаллим, профессор ва ўқитувчиларни – бир миллионлик педагоглар жамоасини ана шу қутлуғ байрам билан самимий муборакбод этди.

Ўтган ҳафта жонкуяр ўқитувчи ва мураббийлар, таълим ва илм-фан фидойиларининг бир гуруҳини давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирлаш ҳақида Президент фармони имзоланди. 

Улар орасида соҳа ходимлари билан бир қаторда ўз маблағи ҳисобидан таълим масканлари қурган, таъмирлаган саховатпеша тадбиркорлар, таълимдаги илғор ютуқларни жорий қилишга кўмаклашаётган хорижий ҳамкорларимиз, ҳудудида таълим ривожи учун зарур шароит яратиб бераётган ҳокимлар ҳам бор.

Сўнгги саккиз йилда таълим ва тарбия соҳасида ҳам ўн йилларга тенг келадиган ишлар амалга оширилиб, улкан натижа ва ютуқларга эришилгани таъкидланди.

Ўтган даврда мамлакатимиз иқтисодиёти 2 карра ўсди, йил якуни билан жон бошига даромад 3,5 минг долларга етади. Ялпи ички маҳсулот ҳажми ҳам йил охиригача 130 миллиард доллар бўлади.

Барча тармоқларга замонавий технологиялар ва инновациялар кириб келаётгани ҳисобига бу йил экспорт 25 миллиард долларга олиб чиқилади. Ўтган 8 йилда эса мамлакатимизга 130 миллиард доллар хорижий сармоя киритилди. 

Эътиборлиси, илгари инвестиция асосан хомашё ресурсларига киритилган бўлса, ҳозир ҳар бир соҳада янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш, инфратузилмани яхшилашга йўналтириляпти.

“Мен бу иқтисодий кўрсаткичларга нима учун кўп тўхталяпман? Чунки иқтисодиёт қанчалик мустаҳкам бўлса, таълим ривожланади. Таълим сифати юқори бўлган мамлакатда эса иқтисодиёт барқарор ўсади. Бу – ҳаёт қонуни!”, – деди давлатимиз раҳбари.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда йўл чўкиши ортидан автобус ва микроавтобус ботиб қолди, экскаватор ағдарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:30

    Тошкентда йўл чўкиши ортидан автобус ва микроавтобус ботиб қолди, экскаватор ағдарилди

    Гулсанам кўчасида рўй берган ҳодиса ижтимоий тармоқларда катта муҳокамаларга сабаб бўлди.

    'ТТЗ бозори ҳудудида автоулов чуқурга тушиб кетдими?'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:34

    ТТЗ бозори ҳудудида автоулов чуқурга тушиб кетдими?

    Айни пайтда ушбу ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилаётгани айтилмоқда.

    'Самарқандда 1,8 млрд сўмлик электр энергияси ўғирланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:08

    Самарқандда 1,8 млрд сўмлик электр энергияси ўғирланди

    Ҳисоблагичдан ташқари уланиб, электрдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди.

    'Айни вақтда кучли магнит бўрони қўзғалишлари кузатилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:00

    Айни вақтда кучли магнит бўрони қўзғалишлари кузатилмоқда

    Хўш, бундан сақланиш учун нима қилиш керак?

    'Қирғизистон 2026 йилдан бошлаб Ўзбекистонга сувни пулга сотади'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:49

    Қирғизистон 2026 йилдан бошлаб Ўзбекистонга сувни пулга сотади

    Сув нефть ва газ каби стратегик ресурсга айланмоқда.

    'Самарқандда кўча пойгалари уюштирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:56

    Самарқандда кўча пойгалари уюштирилди

    Қоидабузарлар бошқа ҳаракат иштирокчиларининг хавфсизлигига таҳдид солган.