Ирландиялик машҳур UFC жангчиси Конор Макгрегор 2025 йил ноябрь ойида ўтказилиши режалаштирилган президентлик сайловида иштирок этмаслигини эълон қилди. У ўзининг қарори ҳақида ижтимоий тармоқларда баёнот бериб, мухлисларига мурожаат қилди. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.
“Яхшилаб ўйлаб кўриб, оилам билан маслаҳатлашган ҳолда, бу президентлик пойгасидан ўз номзодимни қайтаришга қарор қилдим. Бу осон қарор бўлмади, бироқ ҳозирча энг тўғри йўл шу”, – деди Макгрегор.
Спортчининг сиёсатга кириб келиши муҳлислар орасида катта қизиқиш уйғотган эди. У номзодини илгари сурганида, Ирландия жамоатчилиги орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Бироқ Макгрегорнинг бу қарори унинг сиёсий фаолияти вақтинча чекланишини англатмоқда.
Макгрегор аввал ҳам спортдан ташқари турли лойиҳаларда фаол бўлган. Экc-чемпион сифатида у бизнес, хайрия ва спорт соҳаларида фаолиятини давом эттирмоқчи. Сиёсий майдондан чекиниши билан бирга, у ўз мухлисларига доимо янги ташаббуслар билан чиқишини таъкидлади.