Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон бугун, 15 сентябрь куни амалий ташриф билан Доҳага ташриф буюрди. Бу ҳақда Тожикистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, Тожикистон президенти у ерда Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва араб мамлакатлари давлат раҳбарларининг навбатдан ташқари саммитида иштирок этади. Доҳа халқаро аэропортида уни Қатар Бош вазири ўринбосари, Мудофаа вазири Шайх Сауд бин Абдулраҳмон Ол Соний ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Тожикистон ТИВ хабарига кўра, бир кун аввал, 14 сентябрь куни Тожикистон Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин 9 сентябрдаги Исроил ҳаво ҳужумидан сўнг Қатар ташаббуси билан ташкил этилган Ташқи ишлар вазирликлари раҳбарларининг навбатдан ташқари йиғилишида иштирок этди. Иштирокчилар Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди ва бўлажак саммит кун тартибини тасдиқлади.