АсосийЖамият

Тошкентда 6 мингдан ортиқ йўловчи автобусда йўлкира тўламагани учун жаримага тортилди

Йил бошидан бери 6182 нафар фуқаро йўл ҳақи тўламагани учун маъмурий жавобгарликка тортилган.

'Тошкентда 6 мингдан ортиқ йўловчи автобусда йўлкира тўламагани учун жаримага тортилди'ning rasmi

Транспорт вазирлиги хабарига кўра, март ойидан сентябрга қадар бўлган даврда Тошкент шаҳрида автобусларда йўл ҳақи тўлашдан бўйин товлаган 6 мингдан ортиқ йўловчи аниқланган.

Уларга нисбатан БҲМнинг ўндан бир қисмига тенг — 41 200 сўмлик жарима қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 1 январдан бошлаб пойтахт автобусларида фақат нақд пулсиз тўлов тизими амал қилади.

14 мартдан эса ушбу тартибни бузганларга нисбатан жарима қўллаш бошланди.

Йўловчиларга ҚР-кодли чиптани сафар давомида сақлаб юриш, шунингдек, 10 дан ортиқ турли усуллар орқали йўл ҳақи тўлаш имконияти мавжудлиги эслатиб ўтилди.

    Бошқа янгиликлар