АсосийДунё

Гамбург аэропортида авиакеросин тугаб бормоқда

Германиянинг Гамбург аэропортида авиакомпаниялар кутилмаган ёқилғи тақчиллиги билан юзлашди.

'Гамбург аэропортида авиакеросин тугаб бормоқда'ning rasmi

Спиэгелънинг ёзишича, муаммо Шлезвиг-Голштайндаги Хайде нефтни қайта ишлаш заводида юзага келган керосин танқислиги билан боғлиқ.

Шу сабабли яқин кунларда рейслар жадвалида ўзгаришлар, кечикишлар ёки бекор қилинишлар эҳтимоли бор. Аэропорт раҳбарияти буни диверсия ёки террорчилик билан боғлаш мумкин эмаслигини таъкидлади.

Йўловчиларга ўз рейслари ҳақида аниқ маълумот олиш учун авиакомпаниялари ва туроператорларига мурожаат қилиш тавсия этилмоқда.

    Бошқа янгиликлар