АсосийЖамият

Ўзбекистонда болалар камбағаллиги 21,5 фоиздан 11,4 фоизга тушди

Ижтимоий нафақалар, болалар учун моддий ёрдам ва пенсиялар камбағалликни камайтиришда муҳим омил бўлган.

'Ўзбекистонда болалар камбағаллиги 21,5 фоиздан 11,4 фоизга тушди'ning rasmi

Ўзбекистонда болалар камбағаллиги 21,5 фоиздан 11,4 фоизга тушган. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Наманганда бўлиб ўтаётган халқаро форум доирасида UNICEFнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Реҳина Cастижио мамлакатда болалар камбағаллигини қисқартириш борасида эришилган ютуқлар ва келгусидаги вазифалар ҳақида маъруза қилган.

Унга кўра, 2021–2024-йилларда Ўзбекистонда болалар камбағаллиги 21,5 фоиздан 11,4 фоизга тушган.

Бу – тўрт йил ичида 10 фоизлик камайишдир. Айниқса, ижтимоий нафақалар, болалар учун моддий ёрдам ва пенсиялар камбағалликни камайтиришда муҳим омил бўлди. Агар ушбу ёрдамлар бўлмаганида, болалар камбағаллиги даражаси кескин ўсиши мумкин эди.

Шунингдек, инсон капитали ривожи учун давлат кафолатлаган универсал хизматлар – таълим, соғлиқни сақлаш ва болаларни ҳимоя қилиш муҳим пойдевор ҳисобланади.

Cастижио хонимнинг таъкидлашича, болалар камбағаллигини қисқартириш ижтимоий-иқтисодий сиёсатнинг марказида туриши зарур. UNICEF Ўзбекистон ҳукуматини кўп тармоқли ёндашув асосида қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Водийда Labo автомашинасига ўрнатилган газ баллон портлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:23

    'Тадбиркор аёлга шилқимлик қилган солиқ бошқармаси бошлиғига ҳукм ўқилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:12

    Тадбиркор аёлга шилқимлик қилган солиқ бошқармаси бошлиғига ҳукм ўқилди

    Эркак аёлга тўхтамай шахсий хабарлар жўнатиб, гўёки унинг аҳволидан хавотирлангандай "кечки чой учрашувлари"га таклиф қилган.

    'Давлат рақами белгиси ўрнига исмини ёзиб олган фуқарога чора кўрилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:25

    Давлат рақами белгиси ўрнига исмини ёзиб олган фуқарога чора кўрилди

    Ҳайдовчи давлат рақам белгиси ўрнига 20 FARRUX белгисини тақиб ҳаракатланган.

    'Умра зиёратидан қайтмоқчи бўлган ўзбеклар авичиптасиз қолиб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:10

    Умра зиёратидан қайтмоқчи бўлган ўзбеклар авичиптасиз қолиб кетди

    Зиёратчиларнинг аксариятини кексалар ва аёллар ташкил қилган.

    'Метрода қизларга тегажоғлик қилган эркак кечирим сўради'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:14

    Метрода қизларга тегажоғлик қилган эркак кечирим сўради

    Бу қилмиши учун унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.

    'Тошкентда 6 мингдан ортиқ йўловчи автобусда йўлкира тўламагани учун жаримага тортилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:17

    Тошкентда 6 мингдан ортиқ йўловчи автобусда йўлкира тўламагани учун жаримага тортилди

    Йил бошидан бери 6182 нафар фуқаро йўл ҳақи тўламагани учун маъмурий жавобгарликка тортилган.