АсосийЖамият

Тошкент вилоятида йирик миқдорда синтетик наркотиклар мусодара қилинди

Ҳар икки ҳолат бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.

'Тошкент вилоятида йирик миқдорда синтетик наркотиклар мусодара қилинди'ning rasmi

ДХХ ва божхона ходимлари томонидан Юқори Чирчиқ тумани ҳамда Янгийўл шаҳрида “Алфа-ПВП” моддаси билан боғлиқ икки ҳолат фош этилди.

Тошкент шаҳрида яшовчи, муқаддам судланган шахс ва унинг шериги Юқори Чирчиқ туманидаги дала майдонидаги хуфия жойдан 2 кг 381 гр синтетик гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган вақтда қўлга олинди. Аниқланишича, ушбу моддалар Telegram орқали фаолият юритувчи интернет наркодўкон орқали Россиядан олиб келинган.

Янгийўл шаҳридаги ҳолатда эса тижорат банкларидан бирининг икки нафар ходими 485 гр “Алфа-ПВП”ни қабул қилиб, уни танишининг уйида сақлаб келаётгани маълум бўлди. Ҳар икки ҳолат бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.

Маълум қилинишича, йилнинг биринчи чорагида ноқонуний айланмадан юз минглаб дозаларга тенг наркотик ва психотроп моддалар олиб ташланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Доно Бобохонова 80 ёшда вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:25

    Доно Бобохонова 80 ёшда вафот этди

    Бу ҳақда Ўзбекистон давлат драма театри хабар берди.

    'Очиқлик индексида энг паст натижани айрим ҳокимликлар қайд этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:18

    Очиқлик индексида энг паст натижани айрим ҳокимликлар қайд этди

    2025 йил якунларига кўра, бир қатор давлат органлари ва ташкилотлари “қизил” тоифага киритилди.

    'Тошкент метросида поезд эшиги очиқ ҳолда ҳаракатлангани аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:48

    Тошкент метросида поезд эшиги очиқ ҳолда ҳаракатлангани аниқланди

    Ҳодиса юзасидан “Тошкент метрополитени” расмий изоҳ бериб, машинистга нисбатан интизомий чора кўрилишини маълум қилди.

    'Тошкентда аёлга нисбатан ноўрин ҳаракат қилган эркак 3 суткага қамалди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:22

    Тошкентда аёлга нисбатан ноўрин ҳаракат қилган эркак 3 суткага қамалди

    Тошкент шаҳрида 27 ёшли эркак аёлга нисбатан шаҳвоний ҳаракатлар содир этгани учун жазоланди.

    'Президент Маданият ва санъат ходимларини табриклади'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:33

    Президент Маданият ва санъат ходимларини табриклади

    Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати маълум қилди.

    'Синдаров тарих ёзди: Номзодлар турнири муддатидан олдин ютилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:20

    Синдаров тарих ёзди: Номзодлар турнири муддатидан олдин ютилди

    Энди у жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Доммаражу Гукешга қарши баҳс олиб боради.