АсосийЖамият

Умра зиёратидан қайтмоқчи бўлган ўзбеклар авичиптасиз қолиб кетди

Зиёратчиларнинг аксариятини кексалар ва аёллар ташкил қилган.

'Умра зиёратидан қайтмоқчи бўлган ўзбеклар авичиптасиз қолиб кетди'ning rasmi

Умрадан қайтмоқчи бўлган ўзбекистонликларнинг 50 нафари авиачипталарсиз қолиб кетди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Билдирилишича, Саудия Арабистонига умра учун борган ва авиачипта сабаб қийин аҳволда қолган 50 нафар ўзбекистонлик Бош консулхонаси кўмагида ватанга қайтарилди.

Фуқаролардан бири Д.И. ариза билан мурожаат қилиб, сайёҳлик фирмаларидан бири томонидан умра амалларини бажариш учун келган 50 нафар ўзбекистонлик зиёратчилар Маккада ватанга қайтиш учун авиачипталарсиз қолиб кетгани боис, уларни Ўзбекистонга қайтариб юбориш масаласида амалий ёрдам сўраган.

Зиёратчилар умрадан 15 сентябрда қайтиши керак бўлган. Бироқ сайёҳлик фирмаси томонидан зиёратчиларнинг ватанга қайтиб кетмаслик сабаби тушунтирилмаган, фақат яқин кунларда Ўзбекистонга қайтиб кетишлари мумкинлиги айтилган. Зиёратчиларнинг аксарияти кексалар ва аёллар бўлгани туфайли улар ваҳимага тушиб қолган.

Бош консулхона вакиллари сайёҳлик компанияси масъул ходими билан боғланиб, зиёратчиларни хавфсиз ва тез фурсатларда Ўзбекистонга қайтариш масаласини муҳокама қилган. Фирма вакилларига кўра, авиачипталарга масъул ҳамкорлар билан юзага келган баъзи муаммолар боис, зиёратчиларга олдиндан режалаштирилган йўналишга авиачипталарни ўз вақтида сотиб олишнинг имкони бўлмаган.

Вазият Бош консулхона томонидан назоратга олиниб, фирмага зиёратчиларни меҳмонхона билан таъминлаш ҳамда авиачипталар харид қилиш юзасидан тегишли тавсиялар берилган. Барча фуқаролар вақтинча Маккадаги меҳмонхонага жойлаштирилган.

Олиб борилган музокаралар натижасида сайёҳлик фирмаси томонидан зиёратчилар учун авиачипталар харид қилинган ва улар 17 сентябрда Fly Khiva авиакомпаниясининг Мадина— Тошкент йўналишидаги самолёти билан Ўзбекистонга кузатиб қўйилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Водийда Labo автомашинасига ўрнатилган газ баллон портлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:23

    'Тадбиркор аёлга шилқимлик қилган солиқ бошқармаси бошлиғига ҳукм ўқилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:12

    Тадбиркор аёлга шилқимлик қилган солиқ бошқармаси бошлиғига ҳукм ўқилди

    Эркак аёлга тўхтамай шахсий хабарлар жўнатиб, гўёки унинг аҳволидан хавотирлангандай "кечки чой учрашувлари"га таклиф қилган.

    'Давлат рақами белгиси ўрнига исмини ёзиб олган фуқарога чора кўрилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:25

    Давлат рақами белгиси ўрнига исмини ёзиб олган фуқарога чора кўрилди

    Ҳайдовчи давлат рақам белгиси ўрнига 20 FARRUX белгисини тақиб ҳаракатланган.

    'Ўзбекистонда болалар камбағаллиги 21,5 фоиздан 11,4 фоизга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:46

    Ўзбекистонда болалар камбағаллиги 21,5 фоиздан 11,4 фоизга тушди

    Ижтимоий нафақалар, болалар учун моддий ёрдам ва пенсиялар камбағалликни камайтиришда муҳим омил бўлган.

    'Метрода қизларга тегажоғлик қилган эркак кечирим сўради'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:14

    Метрода қизларга тегажоғлик қилган эркак кечирим сўради

    Бу қилмиши учун унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.

    'Тошкентда 6 мингдан ортиқ йўловчи автобусда йўлкира тўламагани учун жаримага тортилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:17

    Тошкентда 6 мингдан ортиқ йўловчи автобусда йўлкира тўламагани учун жаримага тортилди

    Йил бошидан бери 6182 нафар фуқаро йўл ҳақи тўламагани учун маъмурий жавобгарликка тортилган.