AFP агентлиги Сурия Ташқи ишлар вазирлигидаги манбага таяниб хабар беришича, Сурия ва Исроил 2025 йил охирига қадар ҳарбий ва хавфсизлик соҳаларида бир қатор келишувлар имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.
Манбанинг сўзларига кўра, музокараларда олдинга силжиш кузатилган ва йил якунлангунча келишувлар расмийлаштирилиши мумкин.
Суриянинг муваққат президенти Аҳмад аш-Шараа ҳам бу жараён ҳақида фикр билдириб, келишув мамлакат ҳаво ҳудуди хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини ўз ичига олиши зарурлигини таъкидлади.
Шунингдек, у АҚШнинг бу жараёнда босим кўрсатмаганини, балки воситачилик қилганини қайд этди.