АсосийДунё

Санкт-Петербургда 23 ёшли ўзбекистонлик қурилиш майдонида ҳалок бўлди

Аниқланишича, ҳалок бўлган ишчи ва қурилиш компанияси ўртасида расмий меҳнат ҳужжатлари мавжуд бўлмаган.

'Санкт-Петербургда 23 ёшли ўзбекистонлик қурилиш майдонида ҳалок бўлди'ning rasmi

Жорий йилнинг 16 сентябрь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 23 ёшли ўзбекистонлик ишчи қурилиш майдонида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Россиянинг Шимоли-ғарбий минтақалараро меҳнат инспекцияси матбуот хизмати хабар берди.  

Билдирилишича, Добролюбов проспектида Россия Олий суди ва Олий суд ҳузуридаги cуд департаменти биносини қуриш жараёнида 23 ёшли ўзбекистонлик ишчи қурилиш “леса”да ишлаётганда 15 метр баландликдан қулаб тушиб, воқеа жойида вафот этган. Аниқланишича, ҳалок бўлган ишчи ва қурилиш компанияси ўртасида расмий меҳнат ҳужжатлари мавжуд бўлмаган.

Шимоли-ғарбий минтақалараро меҳнат инспекцияси раҳбари ўринбосари Олга Казанскаянинг сўзларига кўра, ҳодисанинг эҳтимолий сабаблари ишчининг шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланмагани, жамоавий ҳимоя воситаларининг йўқлиги ва баландликда ишларни қониқарсиз ташкил этиш бўлган. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сурия ва Исроил хавфсизлик келишувларини имзолайдими?'ning rasmi

    Дунё 18.09.2025 19:00

    Сурия ва Исроил хавфсизлик келишувларини имзолайдими?

    ОАВга кўра, музокараларда олдинга силжиш кузатилган.

    'Алла Пугачёва қамаладими?'ning rasmi

    Дунё 18.09.2025 17:00

    Алла Пугачёва қамаладими?

    Бунга унинг журналист Катерина Гордеевага берган интервьюсида айтган сўзлари сабаб бўлиши мумкин.

    'Гамбург аэропортида авиакеросин тугаб бормоқда'ning rasmi

    Дунё 18.09.2025 16:37

    Гамбург аэропортида авиакеросин тугаб бормоқда

    Германиянинг Гамбург аэропортида авиакомпаниялар кутилмаган ёқилғи тақчиллиги билан юзлашди.

    'Лондонда минглаб одамлар Трампга қарши чиқди'ning rasmi

    Дунё 18.09.2025 16:03

    Лондонда минглаб одамлар Трампга қарши чиқди

    Намойишчилар Фаластин байроқларини кўтариб, Ғазони озод қилиш ва Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатишни талаб қилди.

    'Афғонистоннинг қайси ҳудудларида интернет йўқлиги айтилди'ning rasmi

    Дунё 18.09.2025 12:06

    Афғонистоннинг қайси ҳудудларида интернет йўқлиги айтилди

    Балх вилоятида оптик интернет тақиқланди, натижада давлат идоралари ва хусусий сектор Wi-Fi’дан узилди.

    'Перуда 150 нафар намойишчи темирйўлни тўсиб қўйди'ning rasmi

    Дунё 18.09.2025 11:46

    Перуда 150 нафар намойишчи темирйўлни тўсиб қўйди

    Намойишчилар темирйўл компаниясини адолатсиз рақобатда айблади.