АсосийБу қизиқ

Бугун айрим жойларда ёмғир ёғади

Республиканинг айрим ҳудудларида ҳарорат 32-даражагача иссиқ бўлади.

'Бугун айрим жойларда ёмғир ёғади'ning rasmi

“Ўзгидромет” бугун, 19 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-12 даража салқин, кундузи 24-26 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13 даража салқин, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража салқин, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража салқин, кундузи 22-27 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18 даража салқин, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража салқин, кундузи 22-27 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Баланд тоғли ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 13-18 даража салқин бўлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ердан энг катта астероид учиб ўтди'ning rasmi

    Бу қизиқ 18.09.2025 22:24

    Ердан энг катта астероид учиб ўтди

    Аниқланишича, астероиднинг эни 130 метр, узунлиги эса 290 метр бўлган.

    'Ўзбекистонда кетма кет пастлашдан сўнг доллар курси ошди'ning rasmi

    Бу қизиқ 18.09.2025 16:49

    Ўзбекистонда кетма кет пастлашдан сўнг доллар курси ошди

    Унга кўра 1 АҚШ доллари 12 314,71 сўм бўлган.

    'Ўзбекистонда доллар курси яна пастлади'ning rasmi

    Бу қизиқ 17.09.2025 16:51

    Ўзбекистонда доллар курси яна пастлади

    Марказий банк доллар, евро ва рублнинг ўзбек сўмига нисбатан амалдаги қийматини эълон қилди.

    'Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғади'ning rasmi

    Бу қизиқ 17.09.2025 07:18

    Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғади

    “Ўзгидромет” бугун, 17 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    'Долларнинг расмий курси янгиланди'ning rasmi

    Бу қизиқ 16.09.2025 17:05

    Долларнинг расмий курси янгиланди

    Унга кўра 1 АҚШ доллари 12 285,16 этиб белгиланди.

    'Бугун ҳам баъзи ҳудудларга ёмғир ёғадими?'ning rasmi

    Бу қизиқ 16.09.2025 07:11

    Бугун ҳам баъзи ҳудудларга ёмғир ёғадими?

    Республикада ҳарорат кечагидан анча салқин бўлади.