АсосийЖамият

Наманганда ҳоким контейнер уйга кўчди

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати бу ҳақда хабар берди.

'Наманганда ҳоким контейнер уйга кўчди'ning rasmi

Наманган вилоятининг Норин туманидаги “Шўрариқ” маҳалласини “Янги Наманган” маҳалласига айлантириш жараёнига киришилди ва туман ҳокими шу маҳалла ҳудудига ўрнатилган контейнер уйга кўчиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Билдирилишича, Президент 16 сентябрь куни Норин туманидаги “Шўрариқ” маҳалласига ташрифи чоғида маҳалла идорасида бўлиб, инфратузилма ҳолатини танқид қилганди.

“Туман ҳокими келиб мана шу ерда ётади. Ҳамма Наманганнинг атрофида юрибди. Бу ердаги одамлар одам эмасми? 3000 та иш жойи қилсак бўлади”, — деган эди давлат раҳбари.

Маҳаллада шароитни яхшилаш бўйича вилоят ҳокимига топшириқ берганди. Шунингдек, маҳалла номи “Шўрариқ”дан “Янги Наманган” маҳалласига ўзгаришини айтганди.

“Мана сизларнинг маҳаллаларингиз қўштирноқ ичида жуда ривожланган бўлиб кетган экан. Мана маҳалла раисининг биносини кўрдим, жойини кўрдим. Шунинг учун бугундан бошлаб маҳалла ўзгаради, маҳалланинг атрофи ҳам ўзгаради, номини ҳам ўзгартиряпман”, деган эди давлат раҳбари маҳалла аҳли орасига кириб борганида.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳокими Шавкат Абдураззоқов бошчилигида тегишли ўринбосарлар ва мутасаддилар иштирокида президент томонидан белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Норин туманидаги “Шўрариқ” маҳалласини “Янги Наманган” маҳалласига айлантириш жараёнига киришилди.

Маҳалла аҳли билан учрашувда маҳалла қиёфасини тубдан ўзгартириш, бўш турган эски бинолар ўрнида саноат зонаси ташкил этиш, инфратузилмани ривожлантириш бўйича режалаштирилган ишлар ҳақида ахборот берилди. Шунингдек, “Янги Наманган” ва унинг атрофидаги 6 та маҳаллани жадал ривожлантириш бўйича мастер режа ишлаб чиқиш юзасидан мутахассислар, аҳоли вакилларининг таклифлари тингланди.

Шу ерда барча ишларни мувофиқлаштириш бўйича вилоят штаби ташкил этилди. Ислоҳотларни тезлатиш, мавжуд муаммоларни жойида бартараф этиш, маҳаллани обод масканга айлантириш учун Норин тумани ҳокими шу маҳалла ҳудудига ўрнатилган контейнер уйга кўчиб ўтди.

2021 йилнинг февралида Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдуразоқов президент ташриф буюрган “Бунёдкор” маҳалласида муаммолар ўз ечимини топгунига қадар шу ердаги контейнер уйда яшаган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сиёсатшунос Қудратилла Рафиқов “Аламим бор” номли мақоласини эълон қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:46

    'Россияда ҳалок бўлган йигит сурхондарёлик экани маълум бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:39

    Россияда ҳалок бўлган йигит сурхондарёлик экани маълум бўлди

    23 ёшли Ўзбекистон фуқароси қурилишдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этди.

    'Водийда Labo автомашинасига ўрнатилган газ баллон портлади'ning rasmi

    Жамият 18.09.2025 19:23

    'Тадбиркор аёлга шилқимлик қилган солиқ бошқармаси бошлиғига ҳукм ўқилди'ning rasmi

    Жамият 18.09.2025 19:12

    Тадбиркор аёлга шилқимлик қилган солиқ бошқармаси бошлиғига ҳукм ўқилди

    Эркак аёлга тўхтамай шахсий хабарлар жўнатиб, гўёки унинг аҳволидан хавотирлангандай "кечки чой учрашувлари"га таклиф қилган.

    'Давлат рақами белгиси ўрнига исмини ёзиб олган фуқарога чора кўрилди'ning rasmi

    Жамият 18.09.2025 18:25

    Давлат рақами белгиси ўрнига исмини ёзиб олган фуқарога чора кўрилди

    Ҳайдовчи давлат рақам белгиси ўрнига 20 FARRUX белгисини тақиб ҳаракатланган.

    'Умра зиёратидан қайтмоқчи бўлган ўзбеклар авиачиптасиз қолиб кетди'ning rasmi

    Жамият 18.09.2025 18:10

    Умра зиёратидан қайтмоқчи бўлган ўзбеклар авиачиптасиз қолиб кетди

    Зиёратчиларнинг аксариятини кексалар ва аёллар ташкил қилган.