АсосийЖиноят

Термизда судья ёрдамчиси пора билан қўлга тушди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.

'Термизда судья ёрдамчиси пора билан қўлга тушди'ning rasmi

Термизда судя ёрдамчиси пора билан қўлга тушди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.

Термиз туман суди судя ёрдамчисининг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди. Бу ҳақда ДХХ матбуот котиби Darakchi.uz га хабар берди.

Билдирилишича, Термиз туман судининг судя ёрдамчиси хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда мазкур туман судида кўрилаётган маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш бўйича ҳуқуқбузарга нисбатан енгиллик яратиб бериши эвазига дастлаб 500 минг сўм пул маблағини олиб, қўшимча равишда 800 АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Термиз шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда судя ёрдамчиси ўзининг қариндоши воситачилигида 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қайнука поччасини ўлдириб, жасадини қопда қабристонга олиб кетаётганда ушланди'ning rasmi

    Жиноят Бугун 17:09

    Қайнука поччасини ўлдириб, жасадини қопда қабристонга олиб кетаётганда ушланди

    Воқеани пайқаб қолган маҳалла раиси зудлик билан ички ишлар органига хабар берган.

    'Республиканинг 3 ҳудудида ер майдонларини ноқонуний сотишга уринган мансабдорлар ушланди'ning rasmi

    Жиноят 18.09.2025 20:49

    Республиканинг 3 ҳудудида ер майдонларини ноқонуний сотишга уринган мансабдорлар ушланди

    Жиззах, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида бир гуруҳ мансабини суиистеъмол қилган раҳбарларнинг ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди.

    'Пойтахтда йўл ҳақи тўламаган 6 мингдан зиёд йўловчи жазоланди'ning rasmi

    Жиноят 17.09.2025 21:39

    Пойтахтда йўл ҳақи тўламаган 6 мингдан зиёд йўловчи жазоланди

    Қонунбузарлар 41 минг 200 сўм миқдорида жаримага тортилган.

    'Хусусий тадбиркор “гашиш” моддаси билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жиноят 17.09.2025 19:54

    Хусусий тадбиркор “гашиш” моддаси билан қўлга тушди

    Наркокуръерлар томонидан Афғонистондан олиб кирилаётган 9 кг 896 гр “гашиш” моддасига чек қўйилди.

    'Бухорода ҳоким ёрдамчиси 6 минг доллар пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жиноят 16.09.2025 12:23

    Бухорода ҳоким ёрдамчиси 6 минг доллар пора билан қўлга тушди

    У тезкор тадбирда пора олаётган пайтда қўлга олинди.

    'Навоийда маҳалла раиси аёлга тегажоғлик қилди'ning rasmi

    Жиноят 15.09.2025 15:49

    Навоийда маҳалла раиси аёлга тегажоғлик қилди

    Аёл “темир дафтар”га киритиш илтимоси билан келган эди.